3:27

Меҳмондўстликни кенгайтирамиз 27

MP3

Ассалому алайку азиз биродарлар. Яна радио тўлқинлари орқали сиз билан учирашиб турганлигимиз учун Худованддан миннаддормиз. Бугун сизлар билан яна мехмондўстлик хақида сухбатлашсак. Сабаби хозирги кунда мехмондўстлик бир биримиз учун жуда зарурдир. Айниқса биродарларнинг орасидаги мехмондўстлик сув билан хаводек зарурдир. Ўзбек халқи қолаверса Ўрта осиёдаги барча халқлар ўзларининг мехмондўстлиги билан бошқалардан ажиралиб туришади. Агар уйингизга чет элдан ёки мамлакатимизга яқинроқ бўлган жойлардан мехмонлар келиб қолса борми. Уларни ўзига хос урф отатлар бўйича кутиб олишга харакат қиламиз.

Керак бўлса қўйлар сўйиб хафталаб, ойлаб мехмон қилишга хам бизнинг халқимиз таёрдир. Сабаби доно халқимиз бир мақолни яъни: “ Мехмон отангдан улуғ” деган гапга доимо амал қилиб келишади.Биз мехмондорчилик қилиб, раббимизга қандай қилиб хизмат қилишимиз мумкин? Буни қандай қилиш мумкин. Келинг яхшиси бу саволимизга Муқаддас китобдан жавоб излаб кўрайлик. Агар эсингизда бўлса, Иброхим бобомиз мехмонларни қандай кутиш тўғрисида бизларга намуна кўрсатган эди. У ўзи томон келаётганларга қарши чиқиб уларни яхши яъни очиқ чехра билан кутиб олди ва уларни ўз уйига таклиф қилиб уларни қўл ва оёқларига сув қуйди.

Мехмонларни чарчаганлигини хисобга олиб уларни дам олиши учун салқин жойга ўтқазиб хол ахвол сўради. Шундан кейингина мехмонлар учун энг яхши озиқ овқатларни танлаб уларни мехмон қилди. Аёли Соро эса иссиқ нон пишириб янги сўйилган мол гўштидан овқат таёрлади. Албатта биз хам мехмон кутишда бобомиз Иброхимдан ўрганишимиз мумкин. Муқаддас китобдан учинчи юханно мактубини ўқиб кўрсак у ерда хам мехмондўстликни ажойиб тарзда бўлганини кўришимиз мумкин. Азиз хаворий Юханно ушбу мактубида биродаримиз Худонинг ажойиб хизматчиси Гайга мактуб йўллаб унинг биродарларга кўрсатган мехмондўстлиги ва мехрибончилиги учун ундан миннадорлигини айтади.

Худди шу мактубда эса яна бир биродар эса бунинг аксини қилганлигини хам хаворий Юханно ўз мактубида ёзиб қолдирган. Ушбу мактубни ўқиб хар биримиз ўзимизга тегишли бўлган хулосани олишимиз мумкин. Муқаддас китобнинг Матто китобида шундай бир оят ёзилган: “ Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабўл қилса, Мени қабўл қилган бўлади”, ушбу оятни сиз Матто китобининг ўн саккизинчи боби, бешинчи оятидан топишингиз мумкин. Сиз уйингизга чақирган инсонлар хам, сиз учун қолаверса хар биримиз учун боладек қадирли бўлиши керак. Хар биримиз ўз фарзандимизни қанчалик севиб, улар хақида ғамхўрлик қилсак. Хонадонимизга ташриф буюрган мехмонлар хақида хам худди шундай ғамхурлик қилмоғимиз керакдир. Уйимизга келган мехмонларни хам Иброхим бобомиздек кутиб олиб елиб, югуриб хизмат қилсак ўйлайманки осмонда Раббимиз биз учун буюк мукофат таёрлайди. Хурматли биродарлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top