Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Азиз радио тингловчилар, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан мехмондорчилик хақида сўз юритмоқчимиз. Ва микрафон қаршисида мен Ғолиббек бир неча дақиқа сиз азиз тингловчилар билан бирга бўламан. Мехмондорчиликда албатта инсон спиртли ичимлик ичиши шартми? Дунёвий инсонларнинг кўпчилиги мехмондорчиликка боришдан айнан шу масалани ўз олдига мақсад қилиб қўйишар экан. Лекин биз хамма инсонларт хам шунақа деб айтмадик.
Албатта Масихга ишонган кишилар бундан холи. Сиз хурматли радио тинговчилар қандай ўйлайсиз? Сизларнинг фикрингиз биз учун жуда мухимдир. Агар хонадонимизга мехмонлар келишмоқчи бўлса спиртли ичимликларни дастурхонга қўйсак бўладими ёки йўқми? Мен айнан шундай савол билан кўплаб биродарларни фикрларини билишга харакат қилиб кўрдим. Хуллас оддий қилиб айтадиган бўлсак элликка эллик деса хам бўлади.
Кўплаб биродарларимиз, йўқ мумкин эмас деган фикрни айтишди. Дунёвий инсонлар эса агар спиртли ичимлик ичилмаса бу қандай мехмондорчилик хисобланади деган фикирларни хам билдириб ўтишди. Сир эмас хозирги кунда айрим биродарларимиз хам озмоз бўлсада спиртли ичимликни истимол қилишмоқда. Шу саволга жавобни биз албатта Муқаддас китобдан топишимиз мумкин. Масалан Эфесликларга мактубининг 5:18 оятида шундай оят бор: “Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради.
Аксинча Муқаддас Рухга тўлиб тошинглар”. Ушбу мактуб бизларга аниқ айтадики маст бўлманглар деб. Бундан ташқари Раббимиз Масих хам хеч қачон спиртли ичимлик ичишни оқламаган.
Албатта спиртли ичимлик ичган одам. Ўзини бошқариши бироз қийинроқ бўлади натижада кимнингдир жахлини чиқаради. Охир оқибат жанжалгача етиб бориши мумкин.Спиртли ичимлик ичиш билан, Худованднинг Муқаддас Рухига тўлишимиз орасида қандай фарқ бўлиши мумкин. Балки сизларда хам айнан шу мавзулар бўйича бахслар бўлган бўлиши мумкин. Кўпинча инсон қайсидир гунохни қилиб юрса айнан шу гунохли ишни бошқаларга гунохсиздек қилиб кўрсатади.
Энг ачинарлиси шундаки, бошқаларни хам шу ишни қилишга чорлайди. Ўз айбини яшириш учун турли бахоналар топишга харакат қилади. Шундай биродарларимиз, хатто юқорида келтириб ўтган оятларимиз хақида сал бошқачароқ фикрлар хам билдиришади. Уларнинг айтишича бу оятда озроқ ичса бўлар экан, чунки маст бўлманглар деб ёзилган эмиш. Гунохнинг катта кичиги бўлмаганидек, озроқ ичишми ёки маст бўлгунча ичишми фарқи бўлмаса керак. Гунох иш Худованднинг кўз ўнгида барибир гунох хисобланади. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Энг яхши ва тўғри маслахатчимиз Раббимиз Масих хар бир саволларимизга жавоб бера олади. Ибодат орқали бемалол истаган пайтимизда Унга мурожат қилишимиз мумкин. Шунинг билан хурматли радио тингловчилар бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Яна эфир орқали учрашгунча хайр. Омон бўлинглар.