3:22

Меҳмондорчилик 71

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хурматли биродарлар, бугунги эшиттиришимизни мехмондорчилик мавзусига бағишлаймиз. Шундай инсонлар борки бажонидил мехмон кутишади. Яна шундай инсонлар борки мехмондорчиликка боришга унчалик хушлари йўқ.

Балки бундай инсонларни бироз тортинчоқроқ десак тўғрироқ бўлар эди. Шахсан мен ўзим мехмон кутишни жуда ёқтираман. Хозирги замонда мехмон кутиш хам унчалик осон эмас. Сабаби битта яхши ош таёрлайман деб бозорлик қилсангиз фақат ошнинг ўзига тахминан ўн беш минг сўм керак бўлади. Мехмонлар эса фақат ош билан мехмон қилинмайди. Мева чева турли ичимликлар нон патир писта бодом деган нарсалар хам бор. Буларни барини хисоб китоб қилиб кўрсангиз эллик минг сўмдан ошиши аниқ.

Хар сафар мехмонларга эллик минг сўмлик бозор қилинса, ва тахминан бир ойда уч марта мехмон келса фақат мехмонлар учун ишлашимизга тўғри келиб қолар экан. Лекин барибир мехмон кутишни ўзига яраша гашти бор. Келинг хурматли биродарлар дунёвий мехмондорчилик билан масихийча мехмон кутиш ва уларнинг ўртасидаги фарқ хақида бироз гаплашиб кўрсак. Агар масихий биродарлар бир бирининг уйига мехмондорчиликка борсалар асосан Худованд ва Унинг Уғли Масих хақида сухбат боради.

Бундан ташқари ибодатхонадаги ишлар хизматчиларнинг ишлари хақида сухбат олиб боришади. Худога шукур биродарлар орасида ва улар бир бириниг уйига мехмонга келган пайтларида нима хақида гаплашишлари учун тайинли бир мавзу бор экан. Келинг азиз тингловчи энди масаланинг иккинчи томонини кўриб чиқайлик. Яъни дунёвий мехмондорчилик хақида. Дунёвий мехмондорчиликда хар биримиз бир неча марта бўлганимизга хечам шубхам йўқ. Азизлар бир эслаб кўринг-а!

Шундай пайтларда асосан нималар хақида сухбат боришини. Ўйлашимизча бундай жойларда сухбатнинг бошланиш мавзуси қайси спиртли ичимлик энг яхшиси, шундан бошланса керак. Кейинчалик эса бизнес, машина ва данғиллама уйлар хуллас бундай рўйхатни минглаб келтиришим мумкин. Дунёвий мехмондорчиликнинг асосий сухбат мавзуси шулардан иборатдир. Энди бир ўйлаб кўрайлик қайси бир мехмондорчилик файзлироқ ўтиши мумкин. Икки инсон шу саволимизга икки хил жавоб беришига хечам шубха қилмайман. Хар ким ўз фикрини тўғри деб ўйлаши аниқ. Лекин қайси бир усул билан бўлмасин мехмон кутганингизда энг мухими ширин сўзлик ва эътибор. Турли хил таомлар таёрлаб мехмонга бериш мумкин. Лекин уларга эътибор ва чирой бермасангиз буларнинг хечам фойдаси йўқ деб ўйлайман. Азиз радиомиз мухлислари, шунинг билан мехмондорчиликка бағишланган бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етмоқда. Сиз азиз тингловчилар билан яна айнан шу мавзуда учрашгунча хайрлашиб қоламиз, хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top