3:20

Меҳмондорчилик 39

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришларимиз. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз мехмондорчилик мавзусига тегишлидир. Албатта кимдир мехмон кутишни ёқтиради кимдир эса мехмондорчиликка боришни афзал куради. Нима бўлганда хам хар иккаласини ўзига яраша гашти бор. Шу ўринда бир дўстимнинг гапини сизларга айтиб ўтишни лозим деб топдим. Германияда шундай бир одат бор экан.

Агар кимдир бошқа бир жойга кўчиб борса уйида нимадир овқат таёрлаб қўни қўшниларига олиб бориб уларга беришар экан ва шу орқали қўни қўшнилар билан танишиб олишар экан. Агар шу урф одатларни бажаришмаса. Қўни қўшнилар билан унчалик яхши борди келди қилишмас экан. Агар яхшилаб этибор қилсак шунга ўхшаш урф одатлар бизларда хам мавжудлигини кўришимиз мумкин. Яъни кимдир бирон жойга кўчиб келгудай бўлса, хамма жойларини тартибга келтириб кейин уй тўйи қилади ва ён атрофидаги қолаверса бутун махалла куйни чақириб мехмон қилади. Бу одат мақташга арзугидек.

Чунки келажакда бутун махалла куйда танишлар қўни қўшнилар олдида ўзининг энг мухим вазифаларидан бирини бажарганлигини кўрсатади. Халқимизда бир мавол мавжуд. Яъни узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши дедилар. Бу гап хар жихатдан тўғри айтилган деиш мумкин. Фарас қилинг хар бир инсоннинг яхши ва ёмон кунлари мавжуд. Шундай пайтларда биринчи бўлиб ёрдамга етиб келувчилар бу қўни қўшни ва махалла куйдир. Шунинг учун хам бутун махалла ва қўни қўшнилар билан яхши алоқада бўлиш хар бир инсоннинг хаётида мухим ўрин эгаллайди. Яна бир воқеани сизларнинг эътиборингизга хавола қилмоқчиман.

Бу воқеа имонли биродарлар орасида бўлиб ўтган. Тўғрироғи чет эллардан бирида содир бўлган деб айтсак хам бўлади. Бир шахарга таниқли бир дўстимиз ўзининг рафиқаси билан бирга ташриф бюради. Улар шахарда биргаликда айланиб сайр қилиб юришганида, бундан бир неча йил илгари шу биродаримизга тегишли бўлган ибодатхонадан айнан шу шахарга кўчиб борган бир аёлни тасоддифан учратиб қолишади. Табийки у аёлдан хол ахаол сўрашади ва хаммаси яхши эканлигига улар хам амин бўлишади.

Шунда у аёл бир камчилик хақида гап очиб қолади. Яъни шу жойга кўчиб келганлигига бир неча йил бўлганлигига қарамай хозирга ибодатхонага қатнашувчилар у ёқда турсин хатто ўзининг Рўхий чўпони хам шунча йил ичида бирон маротаба хам мехмонга чақирмаганлигини минг афсус билан уларга айтиб беради. Албатта бу бизнинг ўзбек урф одатларидан анча йироқ деб айтишимиз мумкин. Лекин шу билан бирга эслатиб хам ўтишни ўзимизга лозим деб топдик. Агар сизнинг ибодатхонангизга янги бир инсон келиб қўшилса у билан яқиндан танишишга харакат қилинг. Керак бўлса у киши билан оиласини мехмонга чақириб уларни кайфиятини кўтаришга харакат қилинг. Хурматли тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top