Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан хурсандчилигимизнинг чеки йўқ.Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Азизлар бугунги эшттиришимизни ананавий мехмондорчиликка бағишлаймиз. Мехмон отангдан улуғ деб айтади халқимиз. Бу гапнинг хам тагида жон бор. Бизга маълум бизнинг ота боболаримиз мехмондорчиликни миёрига етқазиб, хар қандай мехмонга хурсанчилик ато этишган.
Бундан кўп йилллар илгари инсонлар турли хил ишлар билан, савдо сотиқ билан хамда турли турмуш ташвишлари билан бошқа юртларга боришган. Мехмонхоналар бироз қимматроқ бўлганлиги сабабли кимнингдир уйида қолиб тунашларига тўғри келган экан. Эвазига эса хонадон эгаларига қовун тарвўз ва шунга ўхшаш турли озиқ овқатлар қолдиришиб рахмат айтиб ўз йўлларида давом этишган экан. Хозирги кунда хам шундай мехрибон инсонлар кўплаб топилади. Шу билан бирга мехмонхоналар хам сон саноқсиздир. Мусофир инсонларга турли илтифот кўрсатиш яхши.
Лекин шу билан бирга уйингизга қабўл қилаётган мехмонларни кимлигини улар қандай инсонлар эканлигини билиб қабул қилсангиз бу хар бир мезбон учун фойдадан холи эмас. Бундай деб айтишимизга етарли сабаблар мавжуд. Чунки хозирги замонда турли инсонлар мавжуд. Кимдир ростдан хам мехмон бўлиб келса кимнингдир нияти умуман бошқача бўлиши мумкин. Мен яқинда бир кино фильм томоша қилдим фильмнинг бош қахрамони қамоқ жазосини ўтаб қайтаётиб кеч кирганида кўзига кўринган бир хонадонга ташриф бюради.
Хонадон эгаси эса Художўй инсон бўлиб кутилмаган мехмонга илтифот кўрсатади. Мехмон эса эвазига ярим кеча ўрнидан туриб қиммат бахо қошиқларни ўғирлаётиб мезбон тарафидан қўлга тушиб қолади. Нима қиларини билмай қолган мезбон бор кучи билан мезбонни шундай тарсаки туширадики мезбон калтак таъсирида хушини йўқотиб ерга думалайди. Бундан унумли фойдаланган мехмон кўзига кўринган қиммат бахо қошиқларни олиб кўздан ғойиб бўлади. Орадан кўп ўтмай полиция тарафидан қўлга олинган мехмонни Рўхонийнинг олдига олиб келади. Полиция рўхонийдан сўрайди.
Биз бу кишини тутиб олганимизда ёнидан манашу қошиқларни топдик у эса қошиқларни сиз унга совға қилганингизни айтди шу гап ростми? Деб сўраганида Рўхоний ха мен унга совға қилдим деб айтади. Натижада эса тунги мехмонни навбатдаги қамоқ жазосидан қутқариб қолади Рўхоний. Полиция кетганидан сўнг мехмон Рўхонийдан нима учун ёлғон гапириб уни қутқариб қолганини сўраганида. Мен сени ўзгариб келажакда яхши инсон бўлишинг учун шундай қилдим деган жавобни беради. Келажакда эса у инсон хақиқатдан хам ўзгариб хаммани хаваси келадиган инсон бўлиб етишади. Айтмоқчимизки мехмонга гапирилган бир оғиз ширин сўз кўп нарсани ўзгартиришга қодир экан. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Барчангизга Худованд сабр тоқат ато этсин. Хайр омон бўлинглар.