3:12

Болаларга ўсишлари учун ёрдам беринг 04

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио орқали ғойибона учрашиб турганлигимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз тингловчилар болалар тарбияси хақида гап кетар экан энг аввало хар биримизга сабр тоқат керак бўлади. Бизнинг халқимиз шундай деб айтади: “ сабирнинг таги олтин”-демак болаларимизга сабр тоқат билан тарбия беришда давом этсак қачондир шуни хосилини кўрамиз. Мен доимо шундай ўйлайман. Фарзанд туғилгандан сўнг вақтинчалик қийналиб бўлса хам уларга яхши тарбия беришга харакат қилсак, кейинчалик бир умур мазза қилиб дам олишимиз мумкин.

Ёки бола дунёга келганидан сўнг бошида яъни бола кичиклигида мазза қилиб вақтинчалик дам олиб. Кейнчалик болалар катта бўлишганида бир умур азоб чекиш хам мумкин. Энди танлаш хуқуқи сизда хохланг унисини танлан хохланг бунисини танланг. Мен хаётда айрим нарсаларнинг кўп марта гувохи бўлдим. Айрим оилаларда бўлганимда болаларга ота онаси бир оғиз гапиради ва болалар уларга қулоқ солишади, яна бошқа оилаларда бўлганимда ота она болаларига қайта қайта бақириб гапиришади шундан сўнг болалар уларга қулоқ соладилар. Бу албатта икки хил вазият. Шу холатларни кўрганимдан сўнг ўзимча шундай хулосага келдим. Биринчи оилада хамма бир бирига мулойим овозда гапириб ўрганишган экан.

Иккинчи оилада эса аксинча. Хурматли ота оналар агар фарзандларимиз нимадир мумкин бўлмаган ишни қилиб қўйсалар. Албатта биз олдин улар билан гаплашиб олишимиз керак. Мумкин бўлмаган ишларни қилмасликлари хақида уларни огохлантириб туришимиз лозим. Уларни қилган шу ишлари учун жазолашдан олдин гунохнинг оқибати нима билан тугаши хақида, керак бўлса шу қилган6 иши унинг шахсий хаёти учун қандай хавф туғдириши хақида гаплашиб олинг. Шундан сўнг уларга айтинг, ўғлим ёки қизим мен сени шу қилган ишинга қарамай барибир севаман, лекин мен сени олдин огохлантирганимдек сени жазолашим керак.

Албатта жазолаганингиздан кейин бир қанча вақт ўтиб уни бориб қучоқланг ва яна унга нима учун жазолаганингиз хақида эслатиб ўтинг. Биргаликда ибодат қилишни ёдингиздан чиқарманг. Хар доим сабрли ота ёки она бўлишга харакат қилинг. Болалар доимо бир жойда ўтиришни ёқтиришмайди. Майли улар сакраб ўйнасин, югурсин хурсанд бўлишсин. Уларга ўзлари ёшлигидан мустаққил қарор қилишга ўргатинг. Лекин шуни ёдда тутишимиз лозимки хамма нарсани хам чегараси бўлганидай болаларга бериладиган эркинликда хам чегара мавжуддир. Азиз ота оналар болаларни тарбиялаб катта қилишингизда Худованд сизларга сабр тоқат ато этсин. Шунинг билан азизлар бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top