3:24

Болаларга ибодат қилишини ўргатайлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масих Матто Хушхабарининг 22: 37 хамда 40 оятларида шундай деган эди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин.” “ Ўзгани эса ўзинг каби севгин”. Бизларга яхши маълумки Худонинг Ўзи севгидир.

Бу дегани демак У хар қандай эгоизмдан махрумдир. Демак Худованд биз инсонлардан нимаики талаб қилаётган бўлса, бу Унинг эмас, аксинча, инсонларнинг мархамати учундир. Демак Худованднинг амрларини бажараётиб биз ўзимиз учун мархамат оламиз. Энг буюк мархаматлардан бири, бу Худовандни яқинроқ таниб билиш ва имонда ўсиб мустахкамланиб боришимиздир.

Иккинчи буюк мархаматлардан бири эса атрофимиздаги инсонлар билан яхши муносабат ўрнатишимиздир. Мана шу икки мухим омил хар бир инсоннинг хаётида жуда мухим роль ўйнайди. Қолган нарсаларни эса иккинчи даражали деб айтсак хам бўлади. Сабаб ҳар қандай етук масихий инсон юқорида айтиб ўтганларимизга қаттиқ амал қилади. Шунингдек хар бир ота она хам, ўз фарзандларига Худованднинг амрларига амал қилишни ўргатиб бормоғи лозим.

Масалан биз болаларимизга ибодат қилишни ўргатганимизда уларнинг масихийлик хаётидаги мухим нарсани калитини қўлларига топширгандек бўламиз. Лекин боламиз хар томонлама етук бўлсаю, аммо Худованд билан алоқаси бўлмаса, ёки Худовандга ибодат қилишни ва Худованд билан ибодат орқали сухбатлашишни билмаса бу худди уларда чиройли уй бору, лекин уйга кириш учун уларда калит йўқдек бўлиб қолади.

Бизларнинг болаларимиз хам Худди биз катталардек доимо Худовандга ибодат қилишга хақлидирлар. Раббимиз хар бир инсонни ибодат орқали Худованднинг мархаматига сазовор бўлишимизга чақиради, қайсики Худованд билан доимо алоқада бўладиган кишилар учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқдир. Биз ибодат орқали Худованднинг сифатларини тобора чуқурроқ ўрганиб борамиз. Ибодатимиз худди қоғозда ёзилган руйхатни навбат билан ўқиётгандек бўлмаслиги керак.

Ибодат аксинча табий равишда Худованд олдида чин юракдан айтилмоғи керак. Ибодат хар биримизнинг хаётимизда содир бўлиши керак бўлган қўшимча нарса эмас. Балки хар биримизнинг хаётимизни асоси бўлмоғи лозим. Болаларимизни ибодат қилишга ўргатиш бу, уларга Худованднинг юзини қидиришга ўргатиш демакдир. Айнан шуларни хам ибодат орқали Худованддан жавоб сифатида олишимиз мумкин.

Ибодат бу ўз мақсадларимизни амалга ошириш учун Худовандга айтиладиган гаплар эмас. Ёки шу дунёда эриша олмаган мархаматга эга бўлиш учун олиб борадиган йўл эмас. Ибодат бу Худонинг севгисига олиб кирувчи бир дарвозадир. Азизлар келгуси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top