Ассалому алейкум азиз радиомуҳлисларимиз! Сизлар билан яна мен Ғолибеккман. Бугунги мавзуимизни эса болаларга бағишлаймиз. Ўйлайманки, дунёмизнинг аҳолисининг яримидан кўпроғини болалар ташкил қилади деб. Уларнинг миллати, тана ранги, урф одатлари ҳар ҳил бўлиши мумкин, лекин табиати бир. Уларнинг табиати ҳақида сиз қандай фикрдасиз? Нима учун болалар кичкина бўлганда биз улар билан завқланамиз, улар улғайиб борган сари эса уларни танимай қоламиз? Улардаги қуполлик, қаттиқуллик, ёмон сўзлар ва нотўғри ҳаракатлар қаердан пайдо бўлди деб ҳайрон қоламиз. Натижада ким айбдор бўлади? Оталар оналарини, оналар эса оталарини, боланинг дўстларини, мактабни, хатто қўшниларни айблаганини ҳам эшитганман. Сиёсатчилар сиёсатда, иқтисодчилар иқтисодда, тиббиёт ходимлари эса экологияда айб топишга ҳаракат қиладилар. Ёвузлик илдизи нимада ахир?
Келинглар, яна Муқаддас китобга назар ташлайлик. Болани яратган Худованд бола ҳақида нима деяпти? Калом айтадики, ҳамма гуноҳ қилган деб. Одам атонинг гуноҳи барча инсонларга ўтади. Шунинг учун болалар ҳам табиатан гуноҳкордилар. Кичкина болани кузатиб кўрганмисиз? Агар имкон бўлса кўзатиб кўринг ва сиз кўп нарсларга амин бўласиз. У ҳали ҳеч нарсани тушунмайди, англамайди, лекин жаҳл қилишни, талаб қилишни, оғриқ келтиришни билади. Бундай қилишни унга кимдир ўргатадими? Йўқ, у буни ўзи қилади. Сабаби бола дунёга гуноҳкор бўлиб туғилади. Агар биз уни шу ҳолатда ташлаб қўйсак у халок бўлади, ҳам руҳий ҳам маънавий маънода. Бу ҳолатдан битта чиқиш йўли бу қутқарилишдир, яъни Раббий Исо Масиҳга ишониб юрагига қабул қилишдир. Болалар ҳам нажотга муҳтож ва улар мана шу нажотга ёшлигидан эга бўлишлари мумкин.
Нима учун биз мана шу вақтни орқага суришга, кейинчаликка қолдиришга ҳаракат қиламиз? Чунки бола ҳақиқатан тавба қилишига ишонмаймиз, Худонинг қудратига шубҳаланиб қоламиз. Кутиб юрамиз, қачон мана шу бола катта бўлиб, юраги қаттиқлашиб, анча ёмон ишларни қилиб қўйганда унинг олдига борамиз ёки умуман бормаймиз. Шаҳсан мен ўз фарзандларим учун хурсандман, чунки улар кичкиналигидан нажотни топганлар ва мен қилган хатоларимни улар қилолмайдилар, чунки уларнинг юракларида Муқаддас Руҳ яшайди. Албатта ота онанинг ўрни ҳам ўз жойида бўлиши керак. Яхши ота она бўлишни истасангиз Каломни синчиклаб ўқиб ҳаётингизда амалга оширинг. Шунда сиз энг бахтли ота она бўласизлар.
Кўплаб ёши катта биродарлардан шундай гапларни эшитганман: “Афсус ёшроқ бўлган пайтимда Исо ҳақида эшитмаган эканман. Болаларимни бошқача тарбиялаган бўлардим. Сизлар қандай бахтлисизлар. Масиҳий бўлиб оила қургансизлар, болаларингизни ҳам мана шу йўлда тарбиялайсизлар.
Агар мана шу мавзу бўйича фикрларингиз ёки саволларингиз бўлса уларни бизнинг www.najot.com сайтимизда қолдиришингиз мумкин. Бизнинг сайтимизда сиз кўплаб бошқа қизиқарли ва фойдали мавзуларни топишингиз ҳам мумкин. Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашиб қоламиз. Хонадонларингизда доим тинчлик, хурсандчилик ва мухаббат ҳукмрон қилсин. Хайр соғ саломат қолинглар.