3:49

Болаларнинг ўсишига ёрдам 300

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар ва ота-оналар, бугунги мавзумизни болаларимиз ҳаётига боғлиқ суҳбат билан давом эттириш ниятидаман. Марҳамат тингланг. Азиз болажонлар, агар қорнингиз очса ёки нимадир ичишни хоҳлаб қолсангиз, нима қиласиз? Ўйлайманки, биринчи бўлиб шу ҳақида ўз онангизга айтасиз. Онангиз эса шу заҳотиёқ сизга овқат, сув ёки сут беради ва қорнингизни тўйдиради. Азиз болалар, биласизми биз инсонларга сув ва нонни ким беради?

Бизда бор бўлган ҳамма нарса: масалан овқат, кийим- кечак, уй-жойимиз барчаси бу Худовандникидир ва буларнинг барчаси Худованд томонидан биз одамларга берилган марҳаматдир. Муқаддас Каломда айтиладики, Худованд биз инсонларнинг самовий Отамиздир. Шунинг учун ҳам У биз инсонларни асрайди ва биз ҳақимизда доимо ғамхўрлик қилади. Ҳурматли болалар, бир нарсани доимо ёдимизда сақлашимиз керак. Инсоннинг бошига бирор-бир ташвиш тушганида инсонлардан ҳеч ким ёрдам бераолмайди. Фақатгина Худованд шундай пайтларда ёрдам беради, чунки У бизларнинг самовий Отамиздир, деб айтдик.

Ота эса доимо Ўз фарзандлари ҳақида ғамхўрлик қилади. Муқаддас Китобда Исроил ерида яшаган бир инсон ҳақида гапирилади. Унинг исми Илёс эди. Бутун Исроилликлар Илёсни унинг кийимлари орқали яхши танишар эди. Чунки унинг кийимлари бошқаларнинг кийинишидан анча фарқ қилар эди. У туя жунидан тикилган кийим кийиб, белига чармдан камар боғлаб юрар эди. Илёс Худованд томонидан тайинланган пайғамбар эканлигини барча одамлар яхши билишар эди. Чунки у доимо одамларга Худованд айтмоқчи бўлган гапларини етқазиб турган. Азиз болажонлар, Илёс яшаган пайтда Исроилни Ахав деган бир ёмон подшоҳ бошқарар эди.

Ахав ва унинг оиласи Худога бўйсунмас эди. Улар ҳар хил қўл билан ясалган ҳайкалчаларга сиғинишар эди. Ҳайкалчалар эса Худо эмаслигини сиз болажонлар яхши биласиз. Ахав Самария деган шаҳарда катта бир ҳайкал ясаб, ҳамма одамлар шу ҳайкалга Худо ўрнида сиғинишларини айтади. Бу гапни эшитган Илёс қаттиқ хафа бўлди. У барчани Худонинг жаҳли чиқиши ҳақида огоҳлантиради. Лекин одамлар ҳам Худонинг пайғамбарига ишонишмади. Улар айтдики, мана шу ясалган худо бизга доимо ёмғир ёғдиради ва бизнинг далаларимизда экинлар яхши ўсади деб. Шунда Илёси тирик Худога ибодат қилиб, ер юзига ёмғир ёғдирмаслигини сўради.

Шунда одамлар Илёснинг ибодатини Худо эшитаётганини билишди, лекин барибир унга қулоқ солишмади. Аксинча, унинг устидан кулишди. Шунда Худованд Илёсга подшоҳнинг олдига бориб ҳамма гапларни айтишни буюрди. Азиз болажонлар, подшоҳ Илёсни қандай кутиб олгани ҳақида кейинги дастурларимиз орқали билиб оласиз. Ҳозирча эса сиз азизлар билан хайрлашиб, барчангизга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг. Сайтимиздан кўплаб қизиқарли маълумотларни топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top