3:11

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 59

MP3

Ассалому алaйкум азиз радиотингловчилар. Сизлар билан эфирда яна мен Ғолиббекман. Бугунги эшиттиришимиз болалар ҳақида боради. Қадимги замонда жуда доно шоҳ Сулаймон бор эди. У ўз ҳикматларида шундай деган эди: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганида ҳам йўлидан адашмайди“. Албатта бу ажойиб сўзлар! Ёшлигидан бола нимага ўргатилган бўлса катталигида ҳам шуни қилишга ҳаракат қилади. Бироқ бу сўзларни Худонинг қаътий ваъдаси деб қабул қилмаслигимиз керак. Муқаддас китоб ҳеч қандай кафолатларни бермайди.

Сулаймоннинг ҳикматлари бу шоҳ Сулаймоннинг ҳаётдаги кўзатувларининг тўпламасидир. Дарҳақиқат, болалигида сингдирилган нарсаларни одамлар одатда эсларидан чиқармайдилар. Бироқ ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Тарбия бу икки томонламали жараёндир. Тарбиянинг мувоффақияти нафақат ота онадан, балки фарзандларининг ўзларига ҳам боғлиқдир. Одам робот эмас, уни программалаштириб бўлмайди, ҳатто нажот олишига ҳам.

Ҳар бир одам ўз ҳаракатлари учун ўзи жавоб беради. Бироқ агар биз “болани тўғри йўлга солиб тарбияласак “, биз боланинг руҳий ўсиши учун шароит яратиб берамиз. Бу вазифа эса ота оналарга тегишлидир, лекин улар ҳамма нарса қилган бўлсалар ҳам, барибир ҳеч қандай кафолат йўқ. Кўплаб кучли ва буюк масиҳийларнинг фарзандлари Худога ва ўз оилаларига қарши чиққанлар. Мен бир оилани биламан. Ота онаси масиҳий, отаси Сталин пайтда имонли бўлгани учун жуда кўп марта қамалиб азоб чеккан. Тўққизта фарзандлари болалигида имонга келганлар.

Фақат биттаси ҳақиқатни била туриб ёмон йўлга кирди ва натижада қамоқда ўтириб чиқди. Бола тўғри йўлдан адашганда, ота она ўзини жуда айбдор хис қилади. Лекин ота она фарзандларини тўғри тарбиялаган, яхши ўрнак бўлган бўлишса, фарзандлари эса барибир ёмон йўлни танлаган бўлсалар, ота онанинг айби йўқ деб ўйлайман. Чунки ҳамма нарса ота онанинг қудратида эмас. Шундай ота оналарга бугун далда бермоқчиман, уларни руҳлантирмоқчиман. Айниқса сиз хизматчи бўлсангиз ҳамма биринчи бўлиб оилангизга, фарзандларингизга қарайдилар.

Яқинда битта хизматчи аёл менга шундай деди: “Эрим билан хизматчи бўлганимиз учун ҳамма биродарлар бизга қараб хавас қиладилар. Чунки уларнинг олдида бизнинг муносабатимиз автоматик равишда зўр бўлади. Лекин биз ҳам баҳслашамиз, қайсарчилик қиламиз, урушамиз ҳам. Улар эса буни кўрмайдилар ва шу туфайли мен жуда қийналаман”. Менда ҳам худди шу нарса бор эди. Одамларнинг олдида ўзимни, оиламни, фарзандларимни зўр қилиб кўрсатишга ўринардим. Мақтаниш учун эмас, нур бўлиш учун. Энди эса самимий бўлишга ҳаракат қиляпман. Бошқалар кўрсин мен муккамал эмаслигимни, Худованд мени ўзгартираётганини. Бунинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Агар биз камчиликларимизни, заифликларимизни очиқ тан олиб, бошқаларга шу муаммолар учун ибодат қилишни сўрасак яхшироқ бўлади деб ўйлайман.

Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Хайр соғ саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top