3:31

Болаларнинг ўсишига ёрдам 290

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Худованд одамларни яратган? Келинг азиз биродарлар, мавзумизни бошлашдан аввал Муқаддас китобдан бир оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди.

Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган” — ушбу оят Муқаддас китобнинг Римликларга мактубининг 5 боби 12 оятида ёзиб қўйилган. Аввалом бор ер юзида одамлар қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида бир ўйлаб кўрсак. Албатта уларни Худованд яратган. Худованд бутун ер юзини ва бутун борлиқни ажойиб қилиб яратганидан сўнг одамни яратди. Эътибор беряпсизми, азиз радио тингловчи, Худованд аввал бутун дунёни жуда гўзал қилиб яратди ва шу гўзал дунёни инсонят учун яратган эди. Одамни яратиш тарихи шундай эди. У одамни оддий тупроқдан яратиб, унга ҳаёт нафасини берди.

Ўзи яратган биринчи одамга эса Худованд Одам Ато деб исм берган эди. Кейинчалик Худованд Одам Aтони қаттиқ ухлатиб, унинг битта қовурғасини олди ва ушбу қовурғадан аёлни яратди. Аёлга эса Момо Ҳаво деб исм берди. Худованд бу аёлни Одам Атонинг олдига олиб келди ва унга хотинликка берди. Улар Худованд яратган ажойиб боғда биргаликда ҳаёт кечира бошладилар. Орадан вақт ўтиши билан Одам Ато билан Момо Ҳаво кўплаб фарзандлар кўришди. Албатта, болалар ўсиб улғайганларидан сўнг уларнинг оиласида ҳам бошқа кўплаб фарзандлар дунёга келишди.

Шундай қилиб ер юзида одамлар аста-секин кўпайиб боришди. Ҳозирги кунда бутун дунёда одамлар шунчалик кўп-ки, уларнинг аниқ сонини санаб чиқиш анча мушкул. Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавони Ўзи ёлғиз бўлганлиги учун яратмади. Биз инсонлар Худовандни қилган ажойиб ишлари учун Уни севиб, Унинг исмига ҳамду санолар айтишимиз учун яратган эди. Муқаддас китобда: “Худованд бузруквордир! Худойимизни қанчалар улуғласак оздир” — деб ёзилган. Ушбу оятни Забур китобининг 47 боби 2 оятидан топиб ўқиб кўришингиз мумкин. Худованд инсонлар Уни доимо улуғлашларини истайди.

Чунки У ҳақиқатдан ҳам шу марҳаматга сазовордир. Азиз биродарлар, Худованднинг қилган ишларини кўриб, албатта Унинг буюклигига раҳмат айтмасдан иложи йўқ. Ҳар сафар ибодат қилганингизда Уни олқишланг ва Уни чин кўнгилдан севишингизни айтинг. Худованд барча муҳтожликларимизни қондира олади. Демак, ер юзидаги барча инсонлар Худованд яратган Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлодларидир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азиз биродарлар, ушбу манзилимизга албатта ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборинг. Ҳозирча эса барчангизга саломатлик тилаб хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top