Ассалому алейкум ҳурматли радиомухлисларимиз. Микрофон қаршисида яна мен Ғолиббек. Эшиттиришимизнинг мавзусини эса болаларнинг ўсишига бағишлаймиз. Уларнинг улғайиши эса тарбияга асосланади. Тарбиянинг пойдевори бу ота онанинг бутун ҳаётининг намунасидир. Худованд билан яқин алоқада бўлмасдан, Уни севмасдан барча насиҳатларимиз жаранглайдиган мис чолғу сингари бўлиб қолади. Қанча узоқ ва қаттиқ жарангласак, шунча фарзандларимиз қулоқларини ёпиб бизларни эшитмайдилар. Болани тарбиялаб эса биз уни ҳаётга тайёрлаймиз.
Худованд Исроил халқига мурожаат қилганида шундай деган эди: “Қулоқ сол, Исроил: Раббий бўлган Худовандимиз ягонадир: Худовандни бутун юрагинг билан, бутун жонинг билан ва бутун кучинг билан севгин. Ва Мен сенга бугун буюрадиган бу сўзларим юрагингда бўлсин; ва уларни сен фарзандларингга ўргат, уйда ўтирганингда ҳам, йўлда кетаётганингда ҳам, ётганингда ҳам, турганингда ҳам улар ҳақида гапир”. Демак биз ҳар доим ўргатиш жараёнида бўлишимиз лозим. Оила бу Худо ҳақидаги ҳақиқатларни узлуксиз ўргатиладиган мактабдир, яъни ҳар бир кунимиз Худонинг хузури билан тўлиши керак.
Исроил ҳалқи ўша пайтда шу сўзларга эътибор бермади ва натижада улар онсонлик билан Канонликларнинг соҳта худоларнинг улжаси бўлиб қолдилар. “Улардан кейин Худовандни ва Унинг Исроилда қилган ишларини билмаган насл келди, шунда Исроил ўғиллари Худони олдида ёвузлик қила бошладилар ва Баалга хизмат қилишни бошладилар; уларнинг ота оналарини Миср еридан олиб чиққан Худони қолдирдилар ва бошқа худоларга сиғинишни бошладилар”. Шу ҳақида сиз Ҳакамлар китобининг иккинчи бобида ўқиб чиқишингиз мумкин.
Нима деб ўйлайсизлар, хозирги кунларда худди шундай бўлмаяптими? Мана шундан биз ота оналар ўзимиз учун дарс олишимиз мумкин. Фарзандларимиз Худодан кетиб қолмасликлари учун нима қилиш керак, уларнинг руҳини қандай тарбиялаш керак ахир? Мусо айтганидек, ўргатиб ва гапириб. Масалан ўргатиш учун оилавий ибодатлар бор. Яна Мавлуд ва Фисиҳ байрамлари каби катта байрамларда ҳам ўргатиш учун зўр имконият бўлади. Гапириш эса ҳар кунлик ҳаётимизга тегишлидир.
Масалан ота оналар нима учун шундай иш тутганини, овқатланишдан олдин ибодат қилганини, бошқаларга ёрдам бераётганларини, баъзи филмларини кўрмаётганларини, ёлғон гапирмаётганларини гапириб берса бўлади. Фақат ваъз ўқиманг, қисқа ва оддий сўзлар билан гапиринг. Кўчада юрганда ҳам кўп нарсалар ҳақида гапирса бўлади. Бироқ кўплаб ота оналар бундай қилишга эринадилар. Наҳотки ўз фарзандига озгина вақт ва эътиборни ажратиш жуда баланд нарҳни талаб қилади? Кўплаб ота оанлар бундай нарҳни тўлашга тайёр эмаслар.
Биз вақтимизни ҳар хил нарсага сарфлашимиз мумкин, лекин болаларимизга эмас. Қанчалик банд бўлсак ҳам, муҳим хизматда бўлсак ҳам, болаларнинг руҳий тарбияси эса ота онанинг муҳим вазифасидир. Шу билан бугунги эшиттиришимизни якунлаб сизлар билан хайрлашиб қоламиз. Ўз фикрларингизни www.najot.com сайти орқали бизларга йўлланг. Келгуси учрашгунимизгача хайр омон қолинглар.