3:17

Соғлик 08

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар учун берилиб бораётган соғлик эшттириши яна эфирда. Кўпчиликнинг фикрини хисобга олиб айтадиган бўлсак. Соғликни сақлаш ёки даволашнинг самарали усулларидан бири бу очлик усулидир ёки бошқача айтадиган бўлсак рўза тутишдир. Рўза тутиш тарихдан бизга учта дин орқали хам маълум. Жумладан Буддизим, Ислом ва Христиан динларидир.Муқаддас китоб бўлмиш инжил бизга шуни маълум қиладики. Раббимиз Исо Масих қирқ кун мобайнида рўза тутган. Айрим манбаларнинг айтишича.

Рўза тутиш орқали хам кўплаб касалликларни даволаш мумкин экан. Масалан: умуман давоси йўқ деб айтиладиган мохов касаллиги йгирма бир кун давомида рўза тутиш орқали даволанганлиги исботланган. Яна мисол келтирадиган бўлсак кам қонлик, айрим юрак касалликлари ва яна ошқазон ичак касалликлари шифо топганлиги айтиб ўтилади. Бир кундан то тўрт кунгача овқат емасдан оддий шамоллашни даволаш мумкин экан. Албатта кўпчилик оч қолиб даволаниш усулини унчалик ёқтиришмайди. Уларни чўчитадиган саволлардан бири. “ Мен қандай қилиб тик оёқда туриб, кун бўйи ишлайма”? Лекин бир нарсани анниқ айтишимиз мумкинки инсон очликни биринчи икки кун давомида хис қилади.

Кеинчалик фақатгина танангизда енгиллик хис қиласиз холос. Айрим пайтларда оч қолишнинг бешинчи кунида киши овқатланишни ўйлаб қолиши мумкин.Кейинчалик эса овқатга қараш инсонга унчалик ёқмай қолади. Очлик юли билан даволаниш ўзининг яхши самарасини беради. Хатто бироз семиз кишилар бориб бориб кунига ўртача тўрт юздан саккиз юз грамгача озиши хам мумкин. Оч қолиб даволаниш давомида, киши албатта дам олгани маъқул. Лекин бу дегани умуман харакат қилманг ёки умуман ишламанг дегани эмас. Лекин очлик билан даволаниш давомида танани иссиқроқ тутган мақулдир. Совўқ хаво нафақат ёқимсиз балки шундай пайтда хавфли хамдир.

Кўпинча бир савол пайдо бўлади. Очлик билан даволаниш давомида киши қанча сув ичиши мумкин? Кимдир бу саволга умуман сув ичмаган мақул деб айтади, кимдир эса кунига уч летр сув ичиш керак деб айтади. Лекин бизнинг ўйлашимизча инсон организми қанча сув талаб қилса шунча сув ичган мақул. Лекин ичадиган сувингиз янги ва тозза бўлиши шарт. Баъзи пайтларда сок ёки шунга ўхшаш суюқликлар ичиш керак деб айтилади. Очлик бу турли озиқ овқатлардан ўзимизни тийишни талаб этади шунинг учун хам турли суюқликлардан киши ўзини сақлагани мақулдир. Сухбатимиз якунида сизга шуни маълум қилмоқчимиз-ки очликдан сўнг яна ўзингизни енгил хис этасиз ва илгарги яхши иштахангиз билан овқатланишингиз мумкин. Азиз радио тингловчи мухлислар шунинг билан келгуси эшттиришимизгача сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top