3:35

Халол бизнес 08

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Келшинг бўгун сизлар билан бизнесга оид мавзуда сухбат олиб борайлик. Хозирги кунда бизнес сўзи жуда машхур сўзлардан бири десак хам бўлади. Кимдандир нима иш қилаяпсан деб сўрасангиз бизнес билан шуғилланаяпман деган оддийгина жавобни эштасиз. Мен бир танишимдан бизнес нима деб сўраганимда, мамлакатлар аро бўладиган савдо сотиқни бизнес деб тушунишини айтган эди. Ўйлашимизча кўчада оддийгина писта сотиш хам бизнес бўлиши мумкин. Чунки писта сотувчи дўстимиз бозорга бориб яхши писта танлаб олишга харакат қилади. Иккинчидан пистани ахлатлардан тозалаб, ўзининг усули бўйича қовуриб одамларга сотишга харакат қилади. Яна бир нарса кимдир эса катта бозордан кийим кечак ёки озикқ овқат сотиб олиб бошқа жойда устига нарх қўйиб сотишга уринади.

Бу хам қайсидир маънода бизнес бўлиши мумкин. Бизнесда халоллик деганда нафақат харидорларни алдамаслик қолаверса давлатга хам ўз вақтида керакли солиқларни тўлаб бориш тушинилади. Кимдир харидорларга нисбатан халол бўлиши мумкин. Лекин Давлатга солиқ тўламасдан ишлаб топган маблағини яшириши хам мумкин. Келинг муқаддас китобга мурожат қилайлик. Ёқуб мактўбининг иккинчи боби ўнинчи оятида шундай ёзилган. “ Кимки Илохий қонуннинг хамма моддаларига риоя қилсаю, фақат бир нарсада гунох қилса, у бутунлай гунохкор бўлиб қолади”. Хурматли тингловчилар биз хар биримиз нафақат бизнес ишларимизда қолаверса кундалик хаётимида халол бўлишга харакат қилишимиз керак. Доно халқимизда бир мақол бор. “ Бошинга қилич келса хам тўғри гапир”- деишади.

Бу гап хар жихатдан тўғри айтилган. Шу пайтгача хеч ким ёлғон ишлатиш билан обру орттирмаган, аксинча халоллик ва ростгўйлик орқали, хаммага танилиш онсонроқдир. Бу нарса эса айниқса бизнес сохасида жуда мухим деб ўйлаймиз. Агар эътибор берган бўлсангиз хозир кўпчилик гўшт сотиб олиш учун суппер маркетларга мурожат қилади. Сабаб қачонлардир қассоблар томонидан алданган кишилар, бошқа уларнинг олдига бормасликка харакат қилишади. Келинг бир мисол келтирайлик. Бир дўстим яқинда айнан шу масалага оид бир мисолни айтиб берди. Улар яшаб турган районда фақатгина икки жойда гўшт сотадиган қассоблар бўлган. Шунинг учун харидорлар доимо шу ердан гўшт сотиб олишар экан. Харидорларнинг кўплигидан фойдаланган қассоблар эса истаганича уларни алдашга харакат қилишган. Натижада кўпчилик харидорлар норози бўлиб махсулот сотиб олишар экан.

Орадан вақтлар ўтиб айнан шу районда иккита катта фақат гушт махсулотлари билан савдо қиладиган дўкон очилган. У ердан истаган гўшт махсулотини сотиб олиш мумкин. Унинг устига рақобат кучли бўлгани учун харидорларни кўпайтириш мақсадида хеч бири харидорларни алдамасликка харакат қилишади. Бунинг натижасида юқорида айтиб ўтган қассобларимиз ўз харидорларини тўллиқ йўқотишди ва қушхона яъни ўз дуконларини ёпишга мажбур бўлишди. Хурматли тингловчилар агар хар бир киши ўзидаги бўлган ёмон ишларни ўз вақтида тўхтатмаса, Худованд барчасига чек қўйиши анниқ. Хайр соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top