3:03

Кичик бизнесдаги қонун-қоидалар ва ҳуқуқлар 10 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Бугун сизлар билан Хўжаликнинг ҳуқуқлари ҳақида сўз юритамиз. Хўжаликнинг хуқуқлари қуйидагилардан иборатдир:

шартномада назарда тутилган ҳолларда тайёрлов ташкилотидан уруғ ва экиш материаллари билан таъминлашни талаб қилиш;

маҳсулотни топширишда, унинг сифатини аниқлашда қатнашиш ва тайёрлов ташкилотидан маҳсулот учун тегишли тўловни талаб қилиш;

тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан амалдаги давлат стандартлари ва шартномани бажариш учун зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;

тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан маҳсулот хўжалик ҳисобидан ташилганда транспорт харажатларини қопланишини талаб қилиш;

хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага биноан тегишли сифатдаги, ассортиментдаги маҳсулотлар етказиб беришни ва хизматлар кўрсатишни талаб қилиш;

тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартнома шартларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш. Товар унга ёмон сифат билан сотилган хўжалик ўз хоҳишига кўра:

-зарур сифатдаги ана шундай товарга алмаштиришни;

-товар нинг нуқсонларини бепул бартараф этишни ёки нуқсонларни тузатиш учун сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан қилинган харажатлари тўланишини;

-нархларнинг мутаносиб равишда камайтирилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Хўжалик амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Хўжаликнинг мажбуриятлари:

-маҳсулотнинг муайян турларини тайёрловчи ташкилотга шартномада белгиланган миқдорларда ва ассортиментда ҳамда муддатларда тегишли сифат билан етказиб бериш;

-илова қилинаётган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулотни топширишда қўйиладиган бошқа талабларга, яъни идишга жойлаш, қадоқлаш, қорамолларни тамғалаш ва бошқаларга риоя этиш;

-маҳсулотни тайёрлов ташкилотига топшириш учун ўз вақтида тайёрлаш;

-етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида амалга ошириш. Хўжалик қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top