3:44

Нажотга эга эканлигимизни қаeрдан

MP3

Раббимиз Исо Масиҳга ишонган одамда ўзининг нажот топгани ё топмагани ҳақидаги шубҳаларнинг пайдо бўлиши ажабланарли эмас. У қандайдир ажойиб, жозибали кечинмаларни кутган эди, бироқ унинг ҳаётида бундай воқеалар содир бўлмади. У, энди гуноҳ билан курашмайман, деб кутган эди. Бироқ акси бўлиб чиқди. У бу курашнинг аслида зўрайиб бораётганини кўрди. Шу сабабли у руҳам тушкунликка тушади ва ўзининг нажотга эга бўлганини қандай қилиб билиб олиши мумкинлиги ҳақида бош қотиради.

Биз савол – жавоб йўли билан Худога нажот умидида ёлворган одам нажотга эга бўлганини қандай қилиб билиб олиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрмоқчимиз. Муқаддас Китоб Худонинг Каломими?ушбу саволимизга муқаддас китобнинг 2-Тимўтийга мактуб 3:16,17жавоб бўла олади.Хамда, Худо Ўз Сўзига содиқми?деган саволимизга эса Матто китобининг 5:18 жавоб беради. Худо Ўзига даъват қилганларнинг ҳаммасига нажот беришини ваъда қлганми?бу саволимизга эса Рмиликларга мактубининг 10:13 оятидан жавоб топишингиз мумкин.

Сиз қачон бўлса-да Худо олдида ўзингизнинг гуноҳкор эканлигингизни тан олиб, Масиҳ Сизнинг Ўринбосарингиз сифатида амалга оширган иш асосида, Унинг Сизни кечиришини сўраганмисиз? Агар Сиз бу саволларнинг ҳаммасига ҳозирнинг ўзидаёқ самимий равишда ва виждонан “ҳа” деб жавоб бера олсангиз, биз Сиздан: “Нажотга эгамисиз?” деб сураб ўтирмаймиз, хурматли тингловчи. Ягона оқилона жавоб манна бундай : “Албатта, мен нажотга эгаман. Алдашга қодир бўлмаган Худо, агар мен Унинг Ўғлига ишонсам менга нажот беришини ваъда қилган. Мен Нажоткорни қабул қилдим ва шу сабабли нажотга эгаман”. Худонинг Каломи шундай дейди. Биринчи Юҳаннонинг 5:13, “Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман.

Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир”. 2-Тимтийга 1:12. Худо ёнига гуноҳкор сифатида келиб, Ундан Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи кечирим сўраган бирон киши ҳали рад жавобини олмаган. Юҳанно 6:37. асосий муаммо одамлар Муқаддас Китобдан кўра ўз ҳиссиётларига кўпроқ суянишларидадур. Муқаддас Китоб, Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси нажотга эга, дейди. Бироқ инсон бундай дейди: “Мен нажотга эга эканлигимни ҳис қилмаяпман. Агар мен чиндан нажотга эга бўлсам шубҳаланиб, қўрқиб, васвасага тушиб, ҳаяжонланиб азоб тормас эдим. Бу шубҳасиз.

Кеча мен ўзимни нажотга эга бўлгандай ҳис қилайтган эдим, бугун эса ундай эмас.” Одамлар Муқаддас Китобдаги сўзларнинг ҳаққонийлигидан шубҳаланадилар ва ўз ҳиссиётларига ишонадилар. Нажоткоримиз билан ёнма-ён хочда осилиб туриб, Исонинг: “бугуннинг ўзида сен Мен билан бирга жаннатда бўласан”-деган сўзларини эшитган қароқчи қандай қилиб ўзининг нажотга эга бўлганини билди? Луқо 23: 43. Ўзининг ҳиссиётлари сабаблими? Йўқ. Ўша лаҳзада у ўзига берилган далдадан бошқа ҳеч нарсани сезгани йўқ. Биз нажотга эга бўлганимизни худди ана шундай қилиб билиб оламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top