3:08

Янги йил байрами

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришни олиб бориш учун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Бизнинг ватанимизда хар хил байрамлар бор. Анашу байрамлар ичида кенг нишонланадиган байрамлардан бири бу янги йил байрамидир. Ушбу байрам катталар томонидан хам болалар томонидан хам севиб нишонланади.

Бунинг боиси нимада. Албатта чет элларда янги йил арафасида мавлуд байрами хам севиб нишонланади. Сабаби кўпчилик болалар ва хатто катталар хам мавлуд байрамида турли туман совғалар оладилар ва бир бирларига совға салом улашадилар. Балки шунинг учун хам мавлуд байрами у дўстларимиз учун севимлидир. Лекин янги йил байрамичи? Ўйлайманки кўпчилик учун ушбу байрам энг севимли бўлса керак. Чунки бир йил давомида хаммамиз шу байрамни орзиқиб кутамиз.

Турли таомлар пишириб стол атрофида хаммамиз жамул жам бўламиз. Албатта ушбу байрам ким учундир фақат турли таомлар истимол қилиш учунгина байрам хисобланса, яна кимдир учун тўйиб спиртли ичимликлар ичиш учун байрам бўлиши мумкин. Лекин аслидачи янги йил қандай байрам? Шахсан мен шундай ўйлайман: Янги йил ўз ўзидан маълумки, эски йилнинг тугаб янгиси бошланишидан дарак. Шунинг учун бўлса керак хар бир инсон эски йилда нималарга эришди,

нималарга эриша олмади, шулар хақида хисобот қилса ёмон бўлмас эди.

Хатто оила аъзоларимиз билан стол атрофида ўтириб бир йил давомида ўтган умримизни сархисоб қилсак бўлади. Янги йилни шунинг учун хам оилавий байрам деб айтсалар керак. Сабаб, бошқа оилалар олдида ўз оилангиздагидек очиқ сархисоб қилолмаслигингиз мумкин. Албатта янги йилда ўз фарзандларимизга ва оила аъзоларимизга хурсандчилик улашиш хар бир эркак кишининг вазифази деб ўйлайман.

Суний бўлсада арча ясатиб болаларимизга қўлдан келгунча хурсандчилик улашишимиз хар биримизнинг вазифамиз. Айниқса оила бошлиқларининг. Яқинда бир дўстим айтиб қолди. Янги йил куни шарт эмас байрамни нишонлаш, яхшиси дам олиш ёки чин дилдан берилиб ишлаш лозимлигини, шу дўстим бироз адашганлигини унга исбот қила олмадим. Ахир унинг хам умр йўлдоши ва фарзандлари бор. Нахотки бир йилда бир маротаба болалар учун хурсандчилик қилиш шунчалик қийин бўлса.

Майли, чиройли дастурхон керак эмас. Жили қурса битта чанқоқ босди ичимлик, ярим кило мандарин билан болаларга қанчалик хурсандчилик олиб келиш мумкинлигини тушунмаса. Майли бу хар кимнинг шахсий иши. Азиз тингловчи, сиз янги йилни қандай кутиб олмоқчисиз? Ўйлайманки янги йилда аввал эриша олмаган ишларни амалга оширасиз. Шунинг билан бугунги янги йилга бағишлаб таёрланган эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top