Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга шон- шарафлар бўлсин. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчилар келинг бугунги эишттиришимиз орқали қарз олиш ҳақида гаплашсак.
Суҳбатимиз бошида бир инсон ҳақида сизларга сўзлаб беришни ўзимизга жоиз деб билдик. Балки айнан манашу суҳбатдан кейин кўпчилигимизнинг фикрларимиз ўзгарса ажаб эмас. Мен шахсан бир инсонни биламан. У ҳам сиз ва мендек Раббимиз Исо Масиҳга ишонади. Оиласи ҳам ўзига яраша катта деб айтишимиз мумкин. Оила бошлиғи меҳнат қилади ва шу халол меҳнати эвазига оиласини тебратади.
Оладиган маоши ҳам унчалик катта эмас. Тахминан бир юз эллик минг сум атрофида. Ушбу сумма эса Тошкентдек азим шаҳарда яшаш учун ва оилани боқиб, бундан ташқари турли солиқлар тўлаш учун албата камлик қилади. Лекин шунга қарамай ҳеч қачон ҳаётидан нолимайди. Энг муҳими бировдан қарз олмайди. Кунларнинг бирида мен шахсан у кишидан сурадим.
Агар маблағингиз етарли бўлмаса бироз пул қарзга беришим мумкин деб. Шунда биродаримиз ҳечқиси йўқ, келаси сафар маош олгунимга қадар бир амаллаб яшаймиз, қарзни олгани билан қайтариб беришим керак. Мен шу пайт майли қайтаришингиз шарт эмас деб айтдим. Биродаримиз эса қаттийлик билан, ЙЎҚ мен бировнинг хисобига яшашга ўрганиб қолишдан қўрқаман деб жавоб қайтарди.
Дарҳақиқат қарз олган киши қарз берувчига қулддек бўлиб қолади. Бу эса инсонни бир-бирига бўлган оқибатини сустлаштиради. Иложи борича бировдан қарз кўтармаган маъқул. Қарз олгандан кейин эса қайтариб бериш ҳақида ўйлаш лозим. Бировдан олиш онсон, лекин қайтариш бироз қийинроқ бўлади. Пул инсонларни бир-бирига тез яқинлаштиргани каби тез узоқлаштириши ҳам ҳеч гап эмас.
Баъзи пайтларда айрим инсонларни кўрамиз. Қарз олаётган пайтда, қарз берувчига ялинади, ёлворади. Қарз олгандан кейин эса умуман бошқа инсонга айланади қўяди. Агар қарзнинг мухлати тугаган пайтда унга шу ҳақида эслатсангиз, яна бошқача муомиланинг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Хатто умуман алоқаси йўқ кишиларни ҳам шу ишга аралаштиришга ҳаракат қилади.
Азиз биродар, бугунги эишттириш орқали айтмоқчимизки иложи бўлса қарз олмасликка ҳаракат қилинг. Агар қарз олган бўлсангиз ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилинг. Агар бунинг ҳам иложи бўлмаса олдиндан узр сўраб яна бироз мухлат беришни сўраган маъқул бўларди. Ҳеч қачон қарзингиз бўла туриб қарз берувчига дўқ қилманг. Шундай пайт қарз сўраб келгандаги аҳволингизни бир эсланг. Иложи борича яхши муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шу билан бугунги эишттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинг.