3:30

Худонинг Ёқимли Режалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳеч биримиз тасодиф эмасмиз. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда Худонинг азалдан белгилаган режалари бор. Бунга Муқаддас Китобдаги қуйидаги оят мисол бўла олади, “Аммо Худо менга мурувват қилди, инояти билан мени Ўзига даъват этиб, онам қорнида бўлганимдаёқ мени танлаган эди. (Гал. 1:15). Ҳаворий Павлуснинг имонга келиш воқеасини ўйланг. Масиҳнинг олий ҳукмронлиги ва Павлус қилган гуноҳларнинг сизнинг нажотингизга қандай даҳли борлиги ҳақида фикр юритинг. Павлус Худованд уни “онаси қорнидаёқ танлагани” ва йиллар ўтиб Дамашқ йўлида, “инояти билан” уни “Ўзига даъват этгани” ҳақида айтган (Гал.1:15). Демак, Павлуснинг туғилиши билан Дамашқ йўлида чақирилиши орасидаги даврда у аллақачон танланган бўлган, аммо ҳали Худонинг қуроли бўлишга чақирилмаган эди (Ҳав 9:15; 22:14).

Narrator 2 Демак, Худо томонидан танланган, ўзи ҳам тез орада Масиҳий миссионер бўладиган Павлус Масиҳийларни калтаклатган, қамоққа ташлаган ва ўлдирган.

“Мен йўлимда давом этиб, Дамашққа яқинлашиб қолганимда, туш пайти бирдан осмондан ёп-ёруғ нур менинг ён-атрофимни ёритиб юборди. Мен ерга йиқилдим. Шу пайт: “ Шоул! Шоул! Нега сен мени қувғин қиляпсан?” деган бир овозни эшитдим.” (Ҳав 22:6-7) Буни рад қилиш ёки ундан қочиб қутулиш имконсиз эди. У туғилмасидан олдин Худо уни шу учун танлаган эди. Энди уни ўзиники қилиш пайти бўлди. Масиҳнинг сўзида олий қудрат бор эди. Баҳслашиш мумкин эмасди.

“Ўрнингдан тур, Дамашққа бор. Нима қилишинг кераклигини Худо белгилаб қўйган. Ҳамма нарса ўша ерда сенга айтилади.” (Ҳав.22:10)

Narrator 1 Бир неча ўн йиллар нажот топиш учун беҳуда уринган ва ўз ихтиёри билан Масиҳга итоат қилган Павлус учун Дамашқ ҳали якун эмасди. Йўқ. Худонинг унинг ҳаётида танлайдиган ва чақирадиган вақти бор эди. Худо уни чақирди ва бу чақириқ самара берди. Шунинг учун ҳам, Павлуснинг туғилиши билан чақирилиши даври орасидаги қилинган гуноҳлар ҳам Худо режасининг бир қисми бўлган, аслида Худо уни эртароқ чақириши ҳам мумкин эди.

Ўша гуноҳларнинг содир бўлишида қандай режа бўлганлигини биламизми? Худо сиз ва мен учун хуллас, иноят сабаб гуноҳ қилиб қўйганман, деб қўрққан барча инсонлар учун бу гуноҳларнинг содир бўлишига йўл қўйган эди. Қуйида Павлуснинг қилган гуноҳлари ҳақида айтганлари бизга умид беради:

Narrator 2 “Мен илгарилари Масиҳга қарши чиқар эдим, Унинг издошларини таъқиб этиб, уларга жабр-зулм қилардим. … Аммо Исо Масиҳ менга раҳм қилди. Менга ўхшаган ўтакетган гуноҳкорга нисбатан у ниҳоятда сабрли эканини кўрсатди, токи бошқалар ҳам мендан ибрат олиб, Унга ишонсинлар, абадий ҳаётга эга бўлсинлар.” (1 Тим. 1:13, 16) Агар Худованд Павлусни имонга келишини азалдан қарор қилган бўлса, демак, Худонинг ҳақиқатига қарши турадиган бошқа инсонларнинг ҳам қутулишга умиди бор. Демак, биз ҳам Худонинг Павлусни ҳаётида қилган ишларига қараб, бир куни яқинларимиз Худо билан ярашишни танлашларига умид қилсак бўлади. Худованд чиндан ҳам биз кутмаган тарзда ажойиб ишлайди. Ашаддий ва умидсиз гуноҳкорларни қутқариш йўлидаги Худонинг режалари қандай ёқимли!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top