3:50

Масихнинг севгиси 7

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар . Эшттиришимизни бошлаймиз.Бир йигит ўз ёрига телефонда севги изҳор қиларди: «Мен сен учун Алп тоғларига чиқишга, Амазонкани сузиб ўтишга ва оловга сакрашга тайёрман, жоним!» — «Бугун кечқурун бизникига кел», — деб таклиф қилди қиз. «Бошқа сафар, — деб жавоб берди у. – Ҳозир ташқарида кучли ёмғир ёғяпти». Кўпчилик севги ҳақида жуда яхши гапиришади, лекин уни ёмон намоён қилишади. Бундай севги – чуқур ва ҳаётий бўлмаган сентементаллик холос. Сизнинг Раббингизга бўлган севгингиз қандай?

Албатта, сиз Уни севишингиз ҳақида гапирасиз, лекин шу севгингизни қандай намоён қиляпсиз? Масиҳга бўлган севгингиз билан одамларга хизмат қилиш учун имкон топяпсизми? Исо Бутруснинг севгисини хоҳлаганидек, сизнинг севгингизни ҳам хоҳлайди. Жалила денгизи қирғоғида Исонинг Бутрус билан бўлган суҳбати севги билан ишлари орасидаги муносабатни бизга кўрсатади. Ҳақиқий масиҳийлик севгиси ўзини Худонинг номи билан одамларга хизмат қилиш орқали намоён қилади. Сизнинг ҳаётингизда Худонинг иши нечанчи ўринда туради?

Биринчи ўрнидами ёки ишларингиз, уйингиз ва бошқа нарсалардан кейин турадими? Агар сиз масиҳийлик ҳаётини тўғри тушунсангиз, сизнинг ҳаётингиз, ишингиз ва бошқаларнинг барчасини сиз «Худонинг иши» деб ҳисоблашингиз ҳақида айтасиз. Худо барча имонлиларнини қандайдир махсус руҳий ишга чақирмайди. Агар У сизни сув ўтказувчи ёки уй бекаси қилган бўлса, бу ишлар билан шғулланаётганингиз учун кечирим сўрашнинг кераги йўқ.«…нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» Ушбу оят 1Коринфияликларга мактубининг 10 боби 31 оятида келтириб ўтилган.

Ҳаммасини Худога бўлган севгингиз билан қилинглар. Исо Ўз шогирдларини ҳақиқатдан У тирик эканлигига ишонтирди, лекин улар ҳали У нажот Хушхабарини улар орқали тарқатмоқчи эканлигини тушуниб етмаган эдилар. Улар ўзларининг олдинги машғулотларига қайтмоқчи эдилар ва улардан баъзилар Жалила денгизига балиқ овлаш учун кетганди хам. Худонинг иродаси бўйича иш тутмаётганларини ўйламасдан, улар денгизга тўр ташладилар ва ўша кечаси ҳеч нарса овлай олмадилар. Худо доимо бизнинг эътиборимизни қаратиш учун ва биз Унга бутунлай ишонишни ўрганишимиз учун бизнинг омадсизликларимиздан фойдаланади.

Балки эрталаб ғира-шира бўлгани учун шогирдлари Масиҳни дарҳол танимаган бўлсалар керак, лекин олдин бўлганидек, уларнинг кўзлари танимоққа ожиз бўлган бўлиши ҳам мумкин. Келинглар шу ўринда мўқаддас китобда ёзилган айрим оятларни келтириб ўтсак. «Болалар, сизларда бирон овқат борми?» — сўради Исо. Улар ҳеч нарса овлай олмаганликларини айтганларида, У уларга тўрни қайиқнинг ўнг тарафидан ташлашларини маслаҳат берди. Бу эса балиқчиларнинг одатларига қарши эди. Улар Унга итоат этдилар ва бу уларга омад келтирди. Одатларга қарши Худовандга итоат қилиш муҳимдир ва доим омадли бўлади. Хурматли радио тингловчи мухлислар сухбатимизни шу ерда якунлар эканмиз. Доимо Худовандга итоаткор бўлишни сизларга тилаб қоламиз. Раббимизнинг севгиси ва У берган тинчлик доимо сизларга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top