3:37

Муқаддас руҳнинг бошқаруви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Каломни ўқиб туриб, Худованд Қадимги аҳддаги пайғамбарлар билан қандай гаплашганини ўқиб, уларга бир қадар ҳавас қиламиз. Тўғриси менда ҳам шундай ҳавас ва фикр бўлган. Қанийди Худованд менга ҳам худди Юсуфга бергандек, Дониёр пайғамбардек тушлар орқали гапирса, ёки Янги Аҳддагидек ваҳий орқали гапирса. Буни ким ҳам истамайди дейсиз. Аммо энди бизнинг бошқарувчимиз — Мукаддас Руҳ бор. Бунга бир мисол келтирамиз. Масалан, ҳаворий Павлус Осиёга хушҳабар айтиш учун борганида, Муқаддас Руҳ унга гапирди. Муқаддас Каломда бу ҳақида ёзилган: “Муқаддас Руҳ унга боришга тўсқинлик қилди. У ерга бормайсан деди.” Кейин эса у ваҳий кўрди. Ваҳийда унинг қаерга бориши кераклигини аниқ кўрсатди. Агар яна аниқ берилган кўрсатмалар ҳақида ўйлайдиган бўлсак, ҳаворий Павлус, яъни Тарслик Шоулнинг воқеасини олайлик.

Narrator 2 У миниб кетаётган ҳайвони устидан йиқилиб тушиб, ваҳий кўрди. Худо унга ўрнидан туриб шаҳарга бориши кераклигини айтди. Эшитинг-а, Худованд бу одамга, нималар бўлаётганини мутлақо тушунмайдиган одамга қандай аниқ кўрсатмалар берган экан. Муқаддас Каломда Павлуснинг жамоатни ва имонлиларни ашаддий таъқиб қиладиган одам бўлгани ҳақида ёзилган. Кейин эса шу воқеа содир бўлади. Ҳаворийлар китоби 9 бобда Шоул “Ё Ҳазратим! Сен кимсан? — деб сўради Шоул. — Сен қувғин қилаётган Исоман, — деган жавоб келди. “- Энди ўрнингдан тур, шаҳарга кир. Нима қилишинг кераклиги сенга ўша ерда айтилади. Жуда аниқ кўрсатма. Кейин нима бўлганини эшитинг. Ҳаворийлар китоби ўнинчи оят шундай дейди, “Дамашқда Исонинг Ҳанания деган шогирди бор эди. Раббимиз Исo ваҳийда унга зоҳир бўлиб: “Ҳанания!” деб чақирди. “Лаббай, Раббим!” деб жавоб берди у.

Narrator 1 “Раббимиз Исо Ҳананияга деди: — Ўрнингдан тур, Тўғри деб аталувчи кўчага бор. Яҳудонинг уйидан Тарслик Шоул деган одамни сўра. Ҳозир у ибодат қиляпти. “‘Унга ваҳий келган. Ваҳийда у Ҳанания деган одамнинг келишини кўрган. Унинг кўзлари очилиши учун сен унга қўлларингни қўясан. “Ҳанания эса шундай жавоб берди: — Ё Раббим, мен у одам ҳақида кўпчиликдан эшитган эдим. У Қуддусдаги Сенинг азизларингга кўп ёмонлик қилган экан. “Бу ерда ҳам у Сенинг номингни тилига оладиганларни қамаш учун бош руҳонийлардан ваколат олибди. “Раббимиз Исо эса унга шундай деди: — Боравер, у Менинг танланган қуролимдир. У ғайрияҳудийлар орасида, шоҳлар ва Исроил халқи орасида номимни машҳур қилади. “У Менинг номим ҳақи қанчалар азоб чекиши кераклигини унинг ўзига кўрсатаман. “…Шундай қилиб, Ҳанания бориб, Шоулни топди ва уни биродар Шоул деб атади.

Narrator 2 Бу воқеада бир нарсани кўришингиз керак. Муқаддас Каломдаги ҳар бир аёл ва эркак қарор қилаётганида аниқ кўрсатмалар берган Худо шу ердаги Худонинг бошқарувини кутадиган ҳар биримизга худди шундай аниқ кўрсатмалар беришни, бошқаришни истайди. Шунинг учун ҳам У Ўзини тан олишингизни, ўз ақлингизга суяниб қолмасликни буюради. Ҳаммамиз ҳам ҳаётимизнинг турли қисмларида, иш, оила, муносабатлар нима бўлмасин ажойиб қарорлар қилишимизга тўғри келади. Баъзида шундай деймиз, “Аслида мен Худога ибодат қилдим, аммо Ундан ҳеч нарса эшитмадим, шунинг учун ўзим билганимча қилмоқчиман ва яхши бўлишига умид қиламан” дейсиз. Бу илоҳий қарор қилиш эмас. Бу Худонинг бошқаруви эмас. Бу аниқ, энг аввало Худо сиз билан бизда шу бошқарув бўлишини истайди. Бу Унинг шахсига жуда мос келади. Худованд бизнинг Эгамиз, Раббимиз ва У бизга нима қилишни кўрсатишни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top