1:41

Бирга ибодат қиламиз 26

MP3

Худовандга қаттиқ ишонишимиз керакклиги тўғрисида хар биримиз кўп маротаба эшитганмиз. Лекин шу ишончга эга бўлишимиз учун бизга нима керак. Албатта яна ишонч. Хар биримиз ибодатларимизда Худованд менга кучли ишонч бергин деб сўрасак Худованд албатта берар экан. Келинг сизлар билан Муқаддас китобдан бир парча хақида сухбатлашайлик. Икита кўзи ожиз киши Раббимизга олдига келишганида. Исо Масих улардан нима истайсиз деб сўрайди. Шунда улар. Кўзимиз кўришини деб жавоб беришади. Раббимиз менда, шундай куч борлигига ишонасизларми деганида. Ха, Хазрат ишонамиз деб жавоб қилишади. Исо Масих эса ишончингизга яраша бўлсин деб айтади ва уларниг кўзлари кўришни бошлайди.

Баъзи пайтларда бизда ишончимиз етишмайди, лекин бу Худо ибодатларимизни эшитмайди деганимас. Биз айтишимиз мумкин, Раббим сен шу нарсани қилолишинга мен ишонаман, лекин мени ишончсизлигимни енгишга ёрдам бер. Сен менинг ибодатларимига жавоб беришинг учун мен имон билан ибодат қилишни истайман, менга ёрдам бер. Биз хохлаган пайтимизда Худовандга мурожат қилишимиз мумкин.Чунки У тирик бизларни эштиш учун У, кеча-ю, кундуз тайёр. Ибодат хар биримизнинг кучли қуролимиздир. Ишонч билан қилинган ибодат орқали кўп нарсани ўзгартириш мумкин. Ибодат қилиш учун хеч қачон эринчоқли қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top