3:13

Бирга ибодат қиламиз 41

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар. Бугунги эшттиришимизни ибодат мавзусига бағишлаймиз. Хурматли тингловчилар ибодат масихийлар хаётида хаводек зарур бўлган нарсадир. Русларда эскидан қолган бир гапи бор.” Дуо қилишни билган киши мархаматлидир “- деб айтишади. Албатта биз хам шу гапга хар томонлама қўшилмасдан ва ишонмай иложимиз йўқ. Тўғри айтилган гап хар доим хам олға қадам ташлайди. Фараз қилайлик дуо ёки ибодат қилишни билмаганлар биланчи, улар билан нима бўлади? Тўғрисини тан олиб айтиш керакки ундай киши бўлса у хақиқатдан хам бир бечорага ўхшайди.

Бизнинг жамиятимизда инсонларни ибодат қилишга ўргатилмайди улар ўзларининг хаётлари давомида тажриба орттириб хамма нарсани ўрганадилар. Кўпчилик инсонлар, деарли хамма десак хам бўлади. Дуконлардан ўзларига керакли бўлган нарсаларни харид қилиш сирларини яхши билишади. Лекин Яратувчимиз Худовандга мурожат қилиб ўзлари учун нимадир сўрашни кўпчилик билмайди ёки бу ибодатларни ортиқча ташвишлардай қабўл қилишади. Хар бир киши Худовандга мурожат қилиши мумкин. Агар кимдир Худованд олдида барча қилган гунох ишлари учун кечирим сўрамоқчи бўлса мархамат бундай ибодатни хам Раббимиз эштишга тайёрдир. Энди масихга ишонувчи биродарларимизни олиб кўрайлик.

Биродарларимиздан кўпчиликлари хам ибодат қилишга эринишади. Шу билан бирга кейинчалик хаётларида учраб турадиган муаммоларда нолишиб Худованд мени ташлаб қўйди деб айтишади. Аслида ундай эмас. Ўзимиз кўпинча Худованддан узоқлашиб кетамиз. Баъзи пайтларда Худованд хаётимиздаги энг қиммат бахо нарсамизни олиб қўяди, сабаби ундан хам яхшироғини бериш учун. Лекин кўпчилик шундай пайтларда Худованддан нолиб хатто Унга нисбатан бўлган ишончини хам йўқотишади. Шундай пайтларда охригача чидаб сабр тоқат билан нима бўлишини кутмоғимиз лозимдир. Бундай воқеалар кўпинча собиқ масихга ишонувчи биродарларимиз билан юз беради.

Азиз тингловчилар Худованд яратувчимизга доимо ибодат орқали истаган муаммомизни айтишимиз мумкин. Агар Худованд шу муаммони хал бўлишини истаса У албатта жавоб беради. Кўпинча бизнинг дангаса бўлишимиз учун шайтон сабабчи бўлади. У истаган кишисини иш билан ёки бошқа хаётий ташвишлар билан банд қилиб, шу орқали Худодан узоқлаштиради. Унинг биринчи хужумларидан бири сизда қилган ибодатларингизга нисбатан ишончсизликни пайдо қилишдир. У сизга ибодат қилишингиз учун тиш тирноғи билан қаршилик қилади. Хатто ибодатга тиз чуккан пайтларингиз хам сизни нималар биландир банд қилишга ёкичалғитишга харакат қилади. Чунки бу унинг вазифаси ва у ўзининг вазифасини хозирча аъло даражада бажармоқда. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимиз орқали сизларни ибодат қилиш учун чорламоқчимиз. Келинг тинмай бир-биримиз учун ибодат қилайлик. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top