3:05

У нотўғри ибодат қиляпти-ку!

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Азизлар, эсингизда бўлса биз сизлар билан фарзий ва солиқчининг маъбаддаги ибодати ҳақида хазрати Исо шогирдларига айтиб берган матални кўриб чиқдик ва фарзийнинг ибодати осмонга етмай, аксинча, ерда қолиб кетганини тушундик. Бугун эса, биз солиқ йиғувчи қилган ибодатни кўриб чиқамиз. Ташқи кўринишдан, у нотўғри ибодат қилганга ўхшайди. Биринчидан, у четда туриб, қўлларини фарзийга ўхшаб осмонга қаратмади. Чиндан ҳам, Худога ташқи харакатларимиз ёки чиройли айтилган ибодат мухим эмас. Худойимизга фақат самимий айтилган ибодатларимиз мухимдир. Маъбадда турар экан, у хатто ўзини юқори олган пок фарзийларга яқинлаштира олмаган. Ўзига хеч кимнинг диққатини тортмаслик мақсадида, у кўкрагига урганича, “Худойим, мен гунохкорга рахм қил!” деб ёлворди.

Хўш, солиқ йиғувчининг ибодати бизга нимани ўргатади? Аввалам бор, Худонинг олдида ўзимизнинг кучсизлигимизни кўрсатган ибодат. Айнан ўзимизни юқори олмасдан, аксинча, Худога хамма нарсани топширган ибодат кучга эгадир. Солиқ йиғувчи ўзини энг гуноҳкор ва паст одам деб билган. Унинг гуноҳлари шу қадар кўп эдики, у ўзини муттаҳам деб ўйлаган. Худонинг шавқатига ва кечиримига ўзини нолойиқ деб топган. Ахир, Унинг шавқатисиз гуноҳнинг қуллигидан қутулишнинг иложиси йўқдри. Унинг ягона қила олиши мумкин бўлган нарса бу, Худога илтижо қилиб кечирим сўраш бўлган. “Худойим, мен гуноҳкорман.

Сендан нимани яшираман?! Ахир Сен хамма нарсани кўрувчисан. Сендан ёлвораман, менга раҳм қил!” деган. Солиқ йиғувчининг қилган яхши иши, бу албатта Худога бутунлай умид боғлаганидадир. У фарзийга ўхшаб савоб ишларини санаб ўтмай, ўзининг Худо олдида бутунлай ожизлигини тан олди. У ўз хаётини бутунлай ўзгартиришни истаган. Одамларни алдашни бас қилиб, яхши одам бўлишни ният қилган. Ўзига фойда олиш учун эмас, йўқ, аксинча, Худога шукр билдириб Унинг раҳмини олиш бўлган. Худосиз ва Унинг шавқатисиз бошқа яша олмаслигини билди. Шунинг учун, солиқ йиғувчи, ўзига мақтов олиш мақсадида эмас, аксинча, Худодан шавқат олиш учун, қайғу ва умид билан маъбадга келган эди. Азизлар, менга шуни айтингчи, сиз фарзий каби ибодат қиласизми, ёки бечора солиқ йиғувчидек ибодат қиласизми?

Албатта, уларнинг ибодатлари орасида катта фарқ бор. Фарзий ибодатида ўзини юқори олиб гўзал сўзлардан фойдаланганлигига қарамасдан, унинг ибодати осмонга эмас, ўзига, яъни ерга қаратиб айтилди. Унинг ибодати сира ҳам фойда бермади. Худога маъқул бўлишнинг ўрнига, у маъбадга келган бошқа одамларнинг кўзи олдида олқиш олди холос. Солиқ йиғувчи эса, уйига оқланиб кетди. Чунки, у Худонинг олдида ўзининг кучсизлигини ва ожизлигини тан олди. Ўзини хар бир юқори олган, пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади дегани шу бўлса керак.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top