Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радиомиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ер юзида хукмронлик урнатилди. Худованд Одам Атони мархаматлагани каби Нухни хам мархаматлади. Худованднинг мархамати купинча рухий ва жисмоний баракаланиш билан богликдир. Мархаматлаш бу Узи айтганларини бажариш учун куч бағишлашидир. Агар Худованд сизга бирор бир нарсани буюрса, уни бажариш учун сизга куч ва кобилиятни хам беради.
Шунингдек Худованд одамзод табиат устидан хукмронлик килишини айтди, бирок энди хайвонлар одамзоддан куркишини кушди, чунки туфонгача бу нарса йук эди. Озука тайёрланди. Балки одамзод туфонгача гушт егандир, лекин Худованд у факат усимлик махсулотларини ейишини хохлайди. Хозирда эса об-хавонинг жиддий узгараши натижасида Худованд гушт ейишга рухсат берди. Баъзи одамлар усимлик махсулотларини ейиш Мукаддас Китоб томонидан урнатилган дейишади, бирок бу бундай эмас. Бу хақида 1Тим. Мактубининг 4:3,4 ўқишингиз мумкин.
Аммо Худованд томонидан урнатилган битта чекланиш бор. Одамзодга қонни ейиш ман этилган. Қон жисмоний хаётнинг асоси хисобланади, Худонинг нигохида эса хар бир хаёт мукаддасдир. Қон гунохларга тавба килиш ва уларни ювиш учун хизмат килиши Худованд томонидан урнатилган ва Мусо конунларида хам қонни озуқа сифатида ишлатиш ман этилган. Бу нарса хозирги кунда хам уз кучига эга эканлигига хулоса килишимиз мумкин. Хаёт саклаб колинди. Худованд нигохида одамзод хаёти кимматлидир, ва кимки бу хаётни йук килса шу гунохи учун Худованд олдида жавоб беради.
Хатто хайвонлар хам одамни улдиргани учун жавоб беради. Одамлар Худованд суръатида яратилгандир, ва шунинг учун хам уларнинг хаёти кимнингдир айби билан тухташи мумкин эмас. Қотиллик юз берганда, Худованд қотилдан улдирилган одам қони учун уч олади, ва бу амр Янги Ахдда хам таъкидланган. Бу амрнинг берилишидан мақсад эса табиатда ва дунёда тартибни сақлаб туришдир. Одамлар уларнинг хаётлари қонун билан химояланишга мухтожлигини билишлари керак, чунки бу ёвузлик жазосиз қолиши керак эмас.
Одамлар яшаши керак булган жамиятни шу йул билан бошқариш изга куйилган.
Мукаддас Китобда Худованднинг одамзод билан тузган бир неча ахдлари хакида гапирилган. Уларнинг купчилиги шартлидир, яъни Худованд агар одамлар Унга итоат этишса берган ваъдаларини бажаради. Нух билан тузган ахди эса шартли эмас. Унда Нух бажариши керак булган шартлари йук. Худованд эса одамзод учун хеч качон ерни бошка лаънатламасликка карор килди. У хеч качон ерга туфон юбормаслигини аниқ айтади. Нух узок вакт кемада булганлиги учун рухан чуккан эди. У бу дахшатли офат бошқа кайтарилмаслигини билгандан кейин енгил нафас олди. Шуниси кизикки, Худованд билан тузилган ахдда туфон вактида Нух билан бирга булган хайвонлар хам тилга олинган (оят.10). Худованднинг мархамати барча жонзотларга тегишлидир. У каттасидан тортиб кичигигача кайгуради. Худонинг фарзандлари Унинг нигохида канчалик кимматлидир! Хайр саломат бўлинг.