3:44

Воизлик 40

MP3

Пилат Исо Масих билан сухбат олиб борди ва Раббимиздан хеч қандай айб топа олмади. Шунинг учун хам у Исони озод этишга ҳаракат қилди, лекин руҳонийлар агар у буни қилса, уни Қайсарга бориб айтишлари билан қўрқитишди. Пилат қариб қолган император Тибберий, агар шоҳлик тахтига давогар бўлган рақибини озод этганини билиб қолса, уни жойидан олиб ташлашини яхши билар эди. Ўша даврда хам хозиргига ўхшаб хар бир инсон ўз амали учун хамма нарса қилишга рози эди. Пилат чорасиз ахволда қолганди.

Лекин бу Худованднинг режаси эканлигини у умуман тушунмасди. Пилат ўз вазифасини яхши биларди. У ҳақ эканлигини биларди, лекин бу унинг фойдасига эмаслигини ҳам биларди. У бу саволни ўз фойдасига ҳал қилди. Пилат Исони яҳудийларнинг олдига олиб келди ва охирги марта уларга танбеҳ бериб деди: «Мана Подшоҳингиз!» Шунда халойиқ қайсардан бошқа подшоҳимиз йўқ, — деб жавоб беришди, лекин бу ёлғон эди, чунки улар римликларни ёмон кўришарди. Пилат уларни Қайсарга бўлган содиқлигини айтишга мажбур қилгандан кейин, Исони хочга михлашни уларга топширди.

Яҳудий мансабдорлари ва халқ Жалилалик пайғамбарни ҳукм қилдик деб ўйлашарди, лекин хато қилишганди. Раббимиз Исо эмас, аксинча уларнинг ўзлари суд олдида туришарди. Пилат ҳам суд олдида турарди ва уларнинг барчаси ўзларини ҳукм қилдилар. Ҳақиқий масиҳийлар – бу дунёнинг эмас, Худо Шоҳлигининг фуқароларидир ва улар Шоҳликнинг тартибларига бўйсуниб яшашлари керак. Масиҳнинг издоши бўлсангиз, У ҳақида одамларга шаҳодат бериш имконига эга бўласиз. «Ҳақиқат нима?» — деб кўпчилик сўрайди, лекин ўз саволларининг жавобига қизиқмайдилар. Дунёнинг энг катта хатоси Бараббани танлаб, Исони рад этганидир.

Пилатга хос баъзи бир одамлар кимларнингдир фикридан қўрқадилар, лекин бошқалари эса Худодан қўрқадилар. Агар сиз Масиҳни Худонинг Ўғли деб тан олмаган бўлсангиз ва Унинг олдида гуноҳларингизга тавба қилиб, Уни ўз Нажоткорингиз деб қабул қилмаган бўлсангиз, ўзингизни бетараф деб ҳисобламанг. Сиз ҳали ҳам ишончсизлик ва гуноҳ дунёсидасиз.Агар шундай бўлса ва сиз ҳали ҳам Исо Масиҳга бўлган муносабатингиз тўғрисида қарор қабул қила олмаётган бўлсангиз, нима учун бугунги кунни нажот куни қилмайсиз? Сиз бугун Масиҳни қабул қилишингиз мумкин! Унга ишониб ўз хаётингизни топширишингиз мумкин.

«Мен қаттиқ шамоллабман, — деди бир одам дорихонага кириб.

Сизда шамоллашга қарши бирорта кучли дори борми?» — «Рецепт олиб келдингизми?» — деб сўради аптекачи. «Йўқ,- деб жавоб берди касал, — лекин ўзим билан шамоллашимни олиб келдим!» Баъзи бир дорилар фақат рецепт бўйича берилади ва усиз аптекачи уларни беришга қонуний ҳаққи йўқ. Лекин Худонинг олдига соғайиш учун келганимизда, бизга ҳеч қандай рецептнинг кераги бўлмайди. Буларнинг ҳаммасини ортда қолдиришимиз керак. Биз Унинг олдига қандай бўлсак шундай ўз «шамоллашимиз» билан келишимиз мумкин ва У бизнинг эҳтиёжимизни тўлдиради.Нажот, биз қилган гуноҳларимиз қарзини хочдаги ўлими билан тўлаган Худо Ўғли Исо Масиҳнинг тарих далилига асосланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top