2:43

Воизхон 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, энг кучли эътирозни ваъз ишида янги келганларда айниқса кўп учрайдиган «Худованд» сўзининг доимий такрорланишига қарши билдириш керак. Ҳақиқатан ҳам уларнинг тўхтовсиз: О, Худованд! О, Худованд!», деб такрорлашларини эшитиш жуда оғир.

Ахир «Худовандингнинг номини беҳуда айтма» деган амр муқаддас амрдир ва агар беихтиёр, билимсизлик билан қонундан четга чиқилса, у ҳолда бу амрнинг бузилиши гуноҳ, оғир гуноҳдир.

Худонинг исми бизга сўзларнинг етишмовчилиги натижасида ваъзда бўш жойларни тўлдириш учун хизмат қилмаслиги керак. Доимо фақат Яҳова исмини катта ҳурмат билан ишлатишга ҳаракат қилинг.

Яҳудийлар ўзларининг муқаддас китобларида Яҳова исми бўлиши керак бўлган жойларни бўш қолдирганлар ёки унинг ўрнига Худонинг «Адонай» исмини ишлатишган, чунки Яҳова исмини улар жуда ҳам муқаддас ва буюк ҳисоблаганлари учун доимо ишлатишмаган.

Биз шу қадар хурофий бўлмаслигимиз ҳам мумкин, лекин биз ушбу ҳолатда худди исроилликлар каби шунчалик кучли ҳурмат қила олганимизда яхши бўларди. Худди шундай «О!» ва бошқа овозларни ҳам анча қисқартириш лозим.

Ёш ваъзхонлар мана шунда тез-тез гуноҳ қиладилар. Ибодатда Худога талаб шаклида мурожаат қилишдан сақланиш керак. Агар инсон Худованд билан руҳан курашса ва Унга: «Мени дуо қилмагунингча, Сени қўйиб юбормайман!», деса, бу чиройли ва ибратлидир.

Лекин бу биз Худовандга бирор нарса буюришимиз ва куч билан Уни бизни марҳаматлашга мажбурлашимиз мумкиндек таҳдидли оҳангда эмас, балки самимийлик билан айтилиши керак.

Биз Худованд билан курашишимиз мумкин бўлса ҳам, биз барибир гуноҳкор одамлар эканлигимизни унутмаслигимиз кераклигини эсга тушириш лозим. Ҳатто Ёқуб Худо билан тунгги курашдан сўнг сони оғриб оқсаб юрарди. Худованднинг ўзи ҳам бизга оддий қилиб:

«Бизнинг Отамиз» эмас, балки «Осмондаги Отамиз», деб ўргатади. Бизнинг Худога бўлган мурожаатимизда иззат-ҳурмат билан тўлган софдиллик, самимийлик бўлиши, Худонинг марҳаматидан келадиган ва бизда Муқаддас Руҳнинг иши бўлган журъат бўлиши лозим.

Таҳқирланган ҳоким олдида исёнчининг жасур дадиллиги эмас, балки яхши кўргани учун қўрқадиган ва қўрққани учун яхши кўрадиган боланинг итоаткор дадиллиги бўлиши керак. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top