Ассалому алайкум радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришларимиздан бири. Хар бир Масихийнинг хаётида Худовандга қулоқ солиш ва Уни бюрганларига амал қилиш катта ахамиятга эгадир. Шундай экан келинг бугун ўзимиз билган ва эштган хақиқатлар орқали сизлар билан бўлишмоқчимиз. “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди”.
Раббимиз ўликлардан биринчи бўлиб тирилди. Шу тирилиш орқали бизларга хам абадий хаёт насиб этди. Хурматли радио тингловчи келинг Раббимизнинг хождаги ўлимида иштирок этган бир шахсни хаётига хам назар ташлайлик. Бу шахс юзбоши эди. Юзбоши юзта аскар учун жавобгар эди. “Исонинг қаршисида турган юзбоши Унинг шундай қаттиқ фарёд қилиб жон берганини кўриб: ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўғли экан! — деди. Албатта у олдин Раббимизнинг Худони ўғли эканлигига ишонмаган бўлиши мумкин. охир оқибат у Раббимизни юрагига қабўл қилмаган бўлса хам, Худонинг Ўғли деган гапни гапирди.
Балким у ўзининг қилган ишларидан пушаймон бўлгандир. Лекин энди кеч эди. Худованд ўз хохишини ўша юзбоши орқали амалга ошириб бўлган эди. У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда бошқалар хам бор эдилар. Исо Жалилада эканлигида, улар Унга хизмат қилиб эргашиб келган эдилар. Булар, Худонинг Каломига ишонган ва Исони ваъда қилинган Нажоткор деб қабул қилган аёллар эди. Бу инсонлар бошқаларга нисбатан бахтли эдилар. Худонинг Каломида ёзилган Ишаёнинг яна бир башорати бажо бўлди.
Исо ўлди ва уч кун, уч тун қабрда эди. Уч кун ўтгандан кейин хафтанинг биринчи кунида Исога ишонган ва Уни кўмаётганда иштирок этган баъзи аёллар қабрга келдилар.Ибронийларда, ўлган одамнинг жасадини кўмишдан олдин ҳар хил хушбуй ёғлар билан сўртиб чиқиш маросими бори эди. Бироқ Исони шошилинчда кўмишган эди. Ибронийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Шу сабабадан, Исонинг жасадини атирлар билан сўртишга уларнинг вақтлари бўлмаган эди. Кейинги кун эса шанба эди. Шанбада эса ҳар қандай иш ман этилган эди.Шу сабабдан, улар Исонинг жасадини хушбуй ёғлар билан сўртиш учун хафтанинг биринчи кунини кутдилар.
Бу аёллар Исони танасини атирлар билан сўртиб чиқиш учун якшанба куни эрта тонгда қабрни олдига келдилар. Улар, Исони жасади ҳали ҳам қабрда ётибди деб ўйлардилар. Бироқ улар ғоят ҳайрон қолган эди! Луқо китоби айнан шу ходиса хақида шундай деб ёзади “Улар қабр оғзидаги тошни ағдарилган ҳолда кўрдилар” Аёллар, Исо кўмилган қабр оғзидаги оғир тошни ағдариш учун Худованд Ўз фаришталарини юборганлигини билмаган эдилар. Масиҳнинг жасади қабрда йўқ эди! Шунда бирдан фаришталар пайдо бўлиб аёлларга, нега сиз тирикни ўликлар орасидан излаяпсизлар?- дейишди. У бу ерда йўқ, У қайтадан тирилиб кетди деб айтдилар. Ха, хурматли тингловчи Раббимиз тирик, У ўзининг Отаси ёнида. Яна қачондир биз учун ер юзига қайтиб келади ва Ўзига ишонганларни олиб кетиш учун қайтиб келади.