2:43

Чўпон 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, навбатдаги мавзуларимиз орқали сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сабрсизликнинг ўзи эшикни очишга, ҳатто бузишга уринади, бироқ имон Худонинг келишини кутади ва У керакли вақтда пайдо бўлади.

Унинг чақируви билан бир пайтда синов ҳам келади. Ваъз учун минбарга чиққанимизда биз ўзимизни тингловчиларнинг ҳукмига топширамиз. Агар улар бизни айбласалар, агар бизнинг сўзларимиз улар учун насиҳатли бўлмаса, биз Худо томонидан танланмаганлигимиз хулосаси шак-шубҳасиздир.

Имонлиларнинг ўз чўпонларини аниқлаш ва билишларида йўл-йўриқ учун Худонинг Каломида хақиқий нозирнинг белгилари таърифланган. Агар улар бизда бу белгиларни кўрмасалар, биз етарлича яхши ваъз қилсак ҳам ваъзхонлик умуман бизнинг ишимиз эмас эканлиги аниқ ва равшан бўлади.

Жамоатга келувчилар ҳамма вақт ҳам доноликка эга эмас, улар ҳамма вақт ҳам “юқори”дан келган кўрсатма бўйича ҳукм қилмайдилар, кўпчилик фақат ўз таналари кўрсатмаси билан ҳукм қиладилар.

Бироқ қобилиятларим ва яхши фазилатларим хусусида ўз фикримдан кўра жамоатдагиларнинг фикрига бўйсунишни маъқул кўрган бўлардим. Ҳар ҳолда бир нарса тўғри: сиз бу фикрга қўшиласизми ёки йўқми, сизлардан ҳеч ким жамоат аъзоларининг чин юракдан қилган рухсатисиз жонларнинг чўпони бўла олмайди.

Бу рухсат бутунлай тўғри бўлмаса ҳам, сизнинг чўпонликка лойиқлигингизнинг ҳақиқий эътирофи бўлади. Агар сиз ҳақиқатдан ҳам Худо томонидан чақирилган бўлсангиз, сизнинг кўп кутишингизга тўғри келмайди.

Одам ўз иши учун вақт танлаганидек, ҳар қандай иш ҳам ўзи учун мос одамни талаб қилади. Ҳар қандай масиҳий жамоа “тирик” ваъзхонга эга бўлишнинг кучли эҳтиёжини доимо ҳис қилади.

Бундай одам жамоа учун дунёнинг бутун хазиналаридан ҳам қимматлироқдир. Қуруқ ваъзхонлар-ҳунармандлар ёмон яшайдилар. Бироқ Худонинг мойлаб танланганлари ишсиз қолмайдилар, чунки уларнинг ваъзларига қараб танийдиганлар ва уларни ўзларига хурсандчилик билан қабул қилишга тайёр кўпгина миннатдор қалблар бор.

Ишингизнинг устаси бўлинг ва сиз доим ишга эга бўласиз. Бир томондан иккинчи томонга отилманг ва ўзингизга ваъзхонликни мажбуран қабул қилдирманг. Қулай фурсатга эмас, ўзингизнинг қобилиятларингизга кўпроқ таянинг. Ҳаммасидан ҳам муҳими, ўзингизнинг Худо билан алоқангиз ҳақида қайғуринг. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top