3:29

Воизлик 43

MP3

Мўқаддас Китобдан шундай оятларни ўқишимиз мумкин.“Худо ягона ва Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир” Биз Худога тўлиқ мақбул бўлишимиз ва абадий ҳукмга ҳеч қачон дучор бўлмаслигимиз учун Исо нима қилганини хар бир Масихга ишонувчи одам яхши билади. “Унга шоҳона тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди. Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоси! – деб Уни қутлай бошлашди. Қамиш билан Унинг бошига уриб, юзига тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди”.

Марк китобининг 15 боби 17 хамда 19 оятлари. Исони қамчи билан ургандан кейин аскарлар Уни масхара қилишди. Улар Исога шоҳона тўн кийдиришди. Улар тиканлардан тожни ясаб Уни бошига ўраб қўйишди. “Уни шундай масхара қилганларидан кейин, Ундан шоҳона тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди ва Уни хочга михлаш учун олиб кетишди. Руфнинг отаси, киринеялик Симун исмли бир киши даладан келиб ўтиб кетаётган эди. Бу кишини Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилишди. Хурматли радио тингловчи, келинг бир тасаввур қилайлик Раббимизнинг хожини кўтариш бизларга насиб қилганида, уни кўтара олармидик.

Албатта хозир кўпчилигимиз ха деб жавоб беришимиз мумкин. Лекин тарихда бизга маълумки хожни ким ўлимга лойиқ деб топилса ўшанинг ўзи кўтариб бормоғи лозим эди. Агар Симунга келадиган бўлсак, уни аскарлар кўплаб инсонлар қолаверса халқ орасидан танлаб олишди. Сабаби у бошқаларга нисбатан бақуват эди. Раббимизнинг хожини кўтариш хозирги кунда хам хар биримизга, хар куни насиб бўлиб турибди. Тўғрисини тан олиб айтишимиз керакки. Хаммамиз хам хожни белгиланган жойгача кўтариб боролмаяпмиз. Бунинг учун Худованддан куч сурамоғимиз лозим. Хаммани ноласини эштувчи Худованд эса бизга куч бериш учун таёр турибди.

Чунки У яхши билади бу ишни бажариш осон эмаслигини.Ниҳоят Исони “Бошсуяги” маъносини берувчи Гўлгота деган жойга олиб келишди” Гўлгота Қуддус шаҳарнинг деворлари орқасида жойлашган эди. “Унга мирра аралаштирилган шароб беришди, лекин У ичмади” Марк 15:23. Хочга михланганларнинг оғриқларини пасайтириш учун Қуддусдаги аёллар уларга мехир шавқатли бўлганликларидан ушбу ичимликни тайёрлашар эдилар.

“Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади деб қуръа ташлашди” Масиҳнинг оёғ-қўллари ёғочли хочга михланган эди. Сўнг хочни кўтаришди.

Исо, гуноҳкор одамлар жазодан қутулиши учун, Мусо саҳрода илонни ёғочда кўтарганидек, Халоскор Исо ҳам худди шундай кўтарилиши керак, деб Никодимга айтгани эсингизда борми? Исо, Ўзи айтганидек, хочга михланган ва юқорига кўтарилган эди. Бундан деярли 1000 йил олдин Худованд шоҳ Довуд орқали Халоскорнинг оёғ-қўлларига санчилишини ёзган эди. Нима бўлганида хам Раббимиз биз учун шу ўлимга борди. Уни хожга михлаганларга эса бир оғиз хам қаршилик билдириб ёмон сўз гапирмади. Биз хам шундай бўлишимизни У истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top