3:54

Воизлик 52

MP3

Худованд қудратлидир шунинг учун хам У доимо яратиш учун Ўзининг буюк кучидан фойдаланишга тайёр. У хозирги кунда хам Ўзининг яратиш қудрадини йўқотгани йўқ. У азалда қандай бўлган бўлса хозирги кунда хам ўзгармаган. Муқаддас Китоб, Худонинг Руҳи “сув устида парвоз этар эди” деб айтади. Худонинг Ўзи ҳамма нарсани ҳаракатга келтирди! У бор кучнинг бошланиш, манбаидир. Худо Ота, Худо Ўғил, Худо Муқаддас Руҳ – ҳаммалари яратилишнинг қудратли фаолиятида иштирок этганлар. Худо ягона, шу билан бирга У Учбирликда намоён этилган, қудратли Тангри, борлиқнинг Яратувчисидир.

Биз Учбирликни фаҳмлаб етолмаймиз. Худованд хақида дунёда кўплаб китоблар ёзилганини гувохимиз. Лекин хамма билганларимиз хам жуда кам. Бу билганлримиз денгиздан бир томчи сув олингандек гапдир. Биз Худонинг буюк кучини англаб етолмаймиз. Ибтидо китобининг 1:3 оятида. “Худо: ёруғлик бўлсин, — деди ва ёруғлик пайдо бўлди” Ёлғиз Худонинг Ўзи ёруғликни Ўз сўзи билан ярата олади! Қуёш, ой, юлдуз нурини кўрганимизда ёки гугурт ёки шам ёндирганимизда, айнан Худонинг Ўзи бошида ёруғликни пайдо қилганини эсимизда тутайлик. Шу ёруғлик учун хам Худовандга шукуроналар айтайлик. Чунки фақат Худованд буни қилоларди, чунки фақат Худо қудратли ва ҳамма нарсани билувчидир. У ёруғликни ҳеч нарсадан яратди.

“Худо ёруғликни яхши эканини кўриб, уни қоронғиликдан ажратди”-дейди Ибтидо китобининг 1:4. Биз инсонлар ҳеч нарсани муккамал қилиб яратолмаймиз. Биз фойдаланадиган нарсалар ҳам эскиради ва тузатишга муҳтож бўлади. Бироқ Худованд яратганлари муккамалдир.Чунки Худонинг Ўзи муккамалдир. Бошқа сўзлар билан айтганда – Худованд муқаддасдир. Забурнинг 17 саноси 31 оятида шундай айтилган: “Тангрининг йўли комилдир…” Инсоннинг дунё пайдо бўлиши ҳақида фикрлари доимо ўзгариб туради. Бироқ Худованднинг яратилиш ҳақида ёзилган ҳақиқий ҳикояси ҳеч қачон ўзгармайди.

У азалдан бор эди. У – қудратли Яратувчидир, ва ҳамма нарса қандай пайдо бўлганини фақат У билади. Худованд ҳамма нарсани яратганлигини Ўз каломи орқали бизга айтади. Муқаддас Китобни ўргана туриб, биз Худованд ҳамма нарсадан буюк, муҳим, қудратлироқ бўлганини кўряпмиз. У учун ҳеч қандай қийин нарса йўқдир. У бор кучнинг манбаи ва бутун борлиқнинг Яратувчисидир. Омин.

У ҳамма нарсани ҳеч нарсадан яратди. Ёруғликка қараганингизда ва осмонни кўрганингизда биз ўрганган нарсалар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Фақат Худованд яратолади ва ҳамма нарсани бошида У яратди.

У, биз тасаввур қилганимиздан яна қудратлироқдир. Лекин У, Ўз каломи бўлган Муқаддас Китобни бизга берди, шунинг учун биз Уни билиб олишимиз мумкин! Мана бир нарса ҳақида ўйлаб кўринг: сизлар юлдузлар ва океан, ёки гуллар, ёки ҳайвонлар, ёки ўзингиз ҳақингизда билишни хоҳласангизлар, сизлар кимдан сўрайсиз, нима деб ўйлайсизлар? Ким ҳамма нарсани яратди? Албатта Худованд яратди. У бутун инсоният учун нима қилганларини биз билишимизни хоҳлайди, шунинг учун У бу ҳақида Муқаддас Китобда бизга айтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top