3:16

Воизлик 69

MP3

Ассалому алейкум ҳурматли радиомуҳлисларимиз. Сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан чин юракдан қувонажакман. Келинглар бугунги мавзуимизни одамзодга мос бўлган, лекин Худовандга тўғри келмайдиган инсоннинг мағрурлиги ҳақида сўз юритайлик. Мағрурлик туғрисида Муқаддас китобда жуда кўп ёзилган. Мағрурлик ҳақида барча оятларни ўқиб чиққанимиздан сўнг битта хулосага келишимиз мумкин. Мағрурлик бу гуноҳ. Ўйлашимча бу ҳаммага маълум. Қизиғи бошқа нарсада. Сиз мағрурлик деганда нимани тушунасиз? Мағрур одам ҳеч кимни менсинмайди, унинг юриш туриши, ҳаракатлари мағрурлигини билдиради деб жавоб беришингиз мумкин. Албатта бу ҳам мағрурликка киради. Лекин мағрурлик бу билан чегараланиб қолмайди. Унинг турлари жуда ҳам кўп.

Масалан кимдир сиздан кўра ишни яхшироқ бажариб қўйди. Сизнинг бунга бўлган реакциянгиз орқали аниқ хулоса қилиш мумкин. Мағрур одам ҳар доим биринчи бўлишни хоҳлайди, ҳамма уни мақташини истайди. Марк хушхабарида тўққизинчи бобининг ўттиз бешинчи оятида Раббимиз “Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: «Кимки биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин», деди.

Сизни қачондир кимдир танқид қилганми ёки қандайдир ишингиз ҳақида шунчаки ўз фикрини билдирганми? Сиз қандай жавоб бергансиз? Айбингизни тан ололмаслик, кечирим сўролмаслик мағрурликнинг бир тури деб йўлайман. Мағрурлик бирданига келмайди. Агар муқаддас руҳ сизни мағрурликда айблаётган бўлса уни эътироф қилинг. Акс ҳолда у сизнинг юрагингизда жой топиб томир ортади. Дунёвий одамларда мағрурликни кўриб унча қийналмаслигимиз мумкин. Лекин масиҳий биродарларда, айниқса хизматчиларда бу нарса намоён бўлса васвасага тушиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Дунёда бу нарса қачон намоён бўлади? Асосан пули кўпайганда ёки лавозими кўтарилганда. Масиҳийлардачи? Худди шу нарсани кўзатишимиз мумкин. Уни томи йўқ эди, энди катта чиройли уйи бор, велосипеди йўқ эди, энди зўр мошинаси бор, у мардикор бозорларда пул топиб юрарди, энди эса яхши иши бор, уни таълимоти йўқ эди, энди у бошқаларни ўқитяпти. Унинг кўзида у худди бошқалар қилолмайдиган буюк ишларни амалга ошираётгандай. Ва у ўзи билмаган ҳолда мағрурланиб кетади. Унинг гаплашиш, юриш, муомила қилиш стили ўзгаради. Бу жуда ачинарли ҳолат. Бундай биродарлар учун тинмай ибодат қилишимиз керак.

Шундай нарсалар биз билан содир бўлмаслиги учун биз ҳар доим тетик бўлишимиз лозим. Ҳамма нарса учун Худога шукур қилиб, нолимасдан яшашимиз керак. Шоҳ Довуд ибодат қилгандай ибодат қилишимиз керак: “Эй Тангрим, мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин! Кўргил чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин! (139 сано:23, 24 оятлар).

Келинглар, мағрурликни бир четга сўриб қўйиб Худоимизга муносиб яшайлик. Рус ҳалқнинг мақоли билан мавзуимизга якун ясамоқчиман: “Баланд учма, йиқилганда қаттиқ оғритади” Энди эса сизлар билан хайрлашаман. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек эдим. Раббимизнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Ҳайр омон қолинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top