4:32

Ибодат ҳақида

MP3

Азиз биродарлар биз ўтган сафар ибодат ҳақида дастлабки ҳақиқатлар ва фикрларни эътиборнгизга ҳавола қилдик. Биз инсонлар қачондан бери ибодат қилишни бошлаган, эски ахдда ҳам инсонлар ибодат қилганми, йўқми, агар қилган бўлса қандай инсонлар ибодат қилган, қандай ибодат қилиш керак, қаерда ва қачон ибодат қилиш керакликлари ҳақида суҳбатлашдик. Ибодат қилаётганимизда Худовандимизнинг иродасини қабул қилиш кераклигини ҳам билиб олдик. Агар Осмондаги Отамиз бизнинг ибодатдаги фикрларимизни маъқулламаса ҳам, ҳаётимизда Унинг иродаси бўлишини сўрашимиз ва қабул қилишимиз керак экан. Аммо баъзида ибодатларимиз жавобсиз қолади. Бу бизнинг дилимизни оғритади. Худовандимиз ҳамма ибодатларимизга ҳам жавоб беравермаслигини биламиз. Ва У ибодатларимизга биз хоҳлаган усулда жавоб бермаслигини ҳам биламиз. Аммо Худованд ибодатларимизга кейинроқ жавоб беришини ҳам эслайлик. Агар у бизнинг қилаётган ибодатларимизга ўша заҳоти ёки бир икки ҳафтадан кейин жавоб бермаса, ҳам У бизни севади ва фақат биз учун фойдали бўлган нарсаларни беради.

Хўш Худовандимиз қандай ҳолатларда имонлиларнинг ибодатларига жавоб бермайди. Шу сабабларни кўриб чиқамиз: 1) Агар имонли гуноҳ қилган бўлса ва ҳали тавба қилмаган бўлса. Забур 65:18 оятда: «Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди”, деб ёзилган. Ёки бўлмаса 1 Юҳанно 3 боб 20 дан 22 оятга қарайдиган бўлсак: “Эй маҳбубларим, агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз”, деб ёзилган. 2) Агар биз бошқаларни кечирмасак ва кечиришни хоҳламасак. Марк 11:25-26: “Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. Агар сизлар бошқаларнинг айб гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди”.

3) Агар ўз нафсимизни қондириш учун ёмон ниятда сўраётган бўлсак, Ёқуб 4:3: “Сўраяпсизлару лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар”. 4) Агар муносабатимиз эримизга ёки хотинимизга нисбатан ёмон бўлса, 1 Бутрус 3:7: “Шунга ўхшаб сиз, эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳособга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга ҳалал берманглар”. 5) Агар Худованд сўраётган нарсамизга жавоб бера олишига ишонмасак, Ёқуб 1:6-7: “Лекин шубҳа қилмасдан имон билан сўрасин. Чунки шубҳа қилувчи киши шамолда тебранган денгиз тўлқинига ўхшайди. Ўзининг бутун йўлларида беқарор, иккиланувчи бундай одам Раббимдан бирор нарса оламан, деб ҳаёл қилмасин”.

Юқоридаги муаммолар бўлмаса Худованд албатта ибодатимизга жавоб беради. Ибодатнинг қудратини биласизми? Солиҳ одамнинг ибодати катта таъсирга эга. Ибодатнинг ўзида ҳеч қандай куч ёки нарсаларни ўзгартириб юборадиган қудрат йўқ, аммо биз Худованднинг солиҳ фарзандлари ибодат қилаётганимизда Муқаддас Руҳ ишлайди ва биз сўраётган ишларни қилади. Ёқуб 5:17-18: «Манна, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин Дея, у астойдил илижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди”. Ҳа бизнинг илтижоларимиз, Отамизнинг муҳаббати ва Муқаддас Руҳнинг ишлари билан ибодатимиз қудратли кучга эга. Шунинг учун тинмай, тоат-ибодатда бўлиш ҳаётимизга катта ўзгаришларни олиб келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top