Баъзи одамлар, Муқаддас Китоб ўргатадиган нарсалар тўғри, лекин фақат бу айрим одамлар учун деб айтишади, бундан ташқари яна Худони олдига олиб борадиган бошқа динлар борлигини сизга айтишлари хам мумкин. Албатта биз яхши биламизки бу шайтоннинг ёлғончилигидир. Худога ва абадий ҳаётга олиб борадиган битта йўл бор. Бу йўл Исо Масиҳдир. У барча одамларнинг ҳамма жойда, уларнинг гапирадиган тилига ёки улар қандай ҳаёт кечираётганлигига қарамасдан уларнинг Қутқарувчиси бўлишни хоҳлайди.
Худованд Нуҳга кема ясашни буюрган эди, чунки У бутун оламни жазоламоқчи эди. Худованд Нуҳга фақат битта эшиги бор битта кемани ясашни буюрган эди. Нуҳ ясаган кемага ўша битта эшик орқали кирганларгина Худонинг жазосидан қутулганлар. Нуҳ ва унинг оиласи Ҳудога ишонар эди ва кемага эшик орқали кирган эди. Нуҳ ва унинг оиласи Худога ва Унинг сўзларига ишонганликари учун улар кемага эшик орқали кирдилар ва қутқарилдилар. Абадий ҳаётга олиб борадиган эшикка кириш учун, Худо ва Унннг Каломи билан рози бўлиб фақат Қутқарувчи бўлган Исога ишониш керак.
Исо Худонинг эшигидир. Худони олдига олиб борадиган бошқа йўл йўқ. “ Ўғри фақат ўғирлаш, буғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман” деб ёзади бизга Юҳанно мактубининг 10:10. Исо айтдики, У шайтон сингари эмас, қайсики одамларни фақат барбод қилишни хоҳлайди. Исо Унга ишонган барчасига Худо билан бўлган абадий ҳаётни бериш учун бу дунёга келди. Шайтон, унинг йўли энг яхши, энг қизиқарли ва энг қувончли ҳаётга олиб боради, деб алдайди.
Одамлар, шайтоннинг йўли Исо Масиҳ кўрсатган йўлдан яхшироқ деб ўйлашлари учун шайтон уларга етарлича кайф сафо етқазади. Қандай ўтакетган ёлғон! Муқаддас Китоб, Исога ишонишни рад этганлар Худодан ажраладилар ва оловли кўлда абадий жазони оладилар деб аниқ айтади. Исо бизга ҳаёт, фаровон ҳаётни беришини аниқ айтган. Унинг ваъдалари ҳақиқийдир. Исо бизга берадиган ҳаёт энг зўр ҳаётдир, унинг охирида эса ҳеч қандай афсусланишлар бўлмайди. Исо,Унга ишонадиганларга янги, абадий ҳаётни бериш учун келди. “Исо шундай айтди: Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас” Юҳанно 6:35.
Бундан ташқари яна шундай деб айтади Раббимиз Исо Масих. “Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди” Юҳанно 10:11.
Исо, яҳудийларнинг бошлиқлари У Худодан юборилган Нажоткорлигига ишонмасликларини ўз шогирдларига айтган. Шу сабабли хам иброний бошлиқлари Уни ўлдириш ниятида эди. Исо Ўзини қўйларини севадиган ва улар учун ҳатто ўлимга ҳам тайёр бўлган чўпонга ўхшайди деб айтди. Ишаё пайғамбар, Исо бошқалар учун азоб чекишини ва ўлишини башорат қилган эди. “Лекин У бизнинг бутун ожизлигимизни Ўзига олди бундан ташқари бутун касалликларимизни ҳам. Азиз радио тингловчи мухлислар Раббимиз Исо Масихга ўз хаётингизни топширинглар, У сизни энг хавфсиз жойга олиб боришига ишонинглар.