3:15

Мария Магдалена

MP3

«Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳарлару қишлоқлар бўйлаб, Худо салтанати тўғрисидаги Хушхабарни тарқатар эди. Ўн икки шогирди У билан бирга юришарди. Шунингдек, ёмон руҳлардан ва турли касалликлардан халос бўлган бир неча аёллар, шу жумладан ичидан еттита жин чиқиб кетган магдалалик Марям… ва бошқа кўп аёллар ҳам Исо билан юриб, хизмат қилишар эди».

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломдан олинган парчани тинглаб, суҳбат қайси Марям ҳақида кетаётганини билган бўлсангиз керак. «Мария Магдалена» исми кўпчиликда турлича таассурот қолдирган. Кўпчилик уни жинлардан ҳалос бўлган аёл деб билса, бошқалар, гуноҳлари кечирилгунга қадар, фоҳишалик билан шуғулланган аёл, деб билади.

Муқаддас Каломда Мария исми 51 марта тилга олинади. Муқаддас Калом бу аёл ҳақида кўп ҳам маълумот бермайди. Бироқ унинг доимо Исо Масиҳ билан бирга юрганини ҳисобга оладиган бўлсак, у шогирдлар ва бошқа аёллар орасида анчагина ҳурматга эга бўлган инсон эканлигини билишимиз мумкин. Бундан ташқари, у Исо Масиҳни жуда яхши кўрарди. Нега уни «Мария Магдалена», ёки «Магдалалик Марям» деб аташади. Ўша пайтларда Мария деган исм жуда кенг тарқалган. Бу исм Эски Ахддаги «Марям ва Мара» деган исмлардан олинган бўлиб, «аччиқ» деган маънони англатади. Марям аслида Жалила дарёсининг ёқасида жойлашган Магдала деган шаҳардан бўлиб, у Кафарнаҳумдан уч мил узоқда жойлашган эди. Бу шаҳар ўзининг мато ишлаб чиқариш корхоналари ва бўёқчилиги билан машхур эди.

Магдалалик Марям мана шу корхоналарга таалуқли шахс бўлган бўлса ҳам ажаб эмас. У ҳам мато тўқиш, бўяш сир-асрорларини билган бўлиши аниқ. Ундан ташқари Исо Масиҳнинг хизматида унинг катта ёрдами теккан бўлиши мумкин. Бу фақат тахминлар холос. Магдалалик Мариянинг оиласи ҳақида Муқаддас Каломда ҳеч нарса дейилмаган. Фақатгина у эмас турмушга чиққан чиқмагани, ёши, ота-онаси ҳақида ҳам бирор бир маълумот йўқ. У ҳақида кўпчилик турлича тахминлар келтиришса ҳам, Каломда бир нарса аниқ ёзилган, у жинга чалинган бўлиб, Исо Масиҳ уни жинлардан ҳалос қилган эди. Шундан сўнг, у ҳам Исонинг изидан юриб, унга садоқат билан хизмат қилди. Мария бошқа аёллар билан бирга юриб, у Исо Масиҳнинг хизматига ёрдам берди.

Муқаддас Каломнинг хушхабар китобларида Магдалалик Марям исми 14 марта такрорланган. Бу эса унинг Исо шогирдлари ва издошлари орасида обрў ва мавқега эга бўлганини билдиради. Ундан ташқари, ҳар сафар Калом унинг бошқа аёллар бирга Исога эргашиб, хизмат қилиб юргани ҳақида айтар экан, ҳар доим унинг исми биринчи тилга олинади.

Бошқа жойларда эса унинг исми беш марта ёлғиз ишлатилади. Исони кўмиш учун рухсат олган Ариматеялик Юсуф исмли кишининг ортида бориб, унинг қаерга кўмилганини билиб олади. Кейин эса унга хушбўй мой суртиш учун қабр олдига келади. Исо Масиҳнинг тирилгани ҳақида биринчи бўлиб у шоҳидлик қилади. Ундан сўнг Исонинг Ўзи унга кўринади. Бу аёл ҳикояси орқали биз Исо Масиҳнинг аёлларга ҳам меҳрибон эканини, уларнинг жароҳатини, хасталикларини шифолаши мумкинлигини кўрамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top