3:47

Шайтон ҳар доим одамларга хужум қилади 8

MP3

Шайтон бизларнинг ота-боболаримизни Худога қарши туришга ундар эди. Шайтон, одамлар соҳта худоларга топинишларини хоҳлайди. Кўплари ҳозиргача қуёш, ой, юлдузлар, қушлар ёки ҳайвонларга сиғинишади. Сизларга бу нарса аҳмоқонадек туюлмайдими? Шайтонни ақллилигини хам эсларингиздан чиқарманглар. У бизнинг ожизликларимизни билади ва одамлар ёлғонни қандай қабул қилишларини ҳам билади. Топиниш, нарсаларга ёки одамга бизнинг фикрларимизни, юракларимизни, вақтимизни, пулларимизни ва ҳатто ҳаётимизни ҳам бағишлашдан иборатдир.

Одамлар бугун қанақа нарсаларга сиғинишади? “Топиниш” сўзининг “кимгадир ёки нимагадир алоҳида ҳурмат, эҳтиром, фидокорликни намоён этиш”ни билдиради. Худо ва фақат Худо зўр муҳаббатга ва топинишга лойиқдир. Ягона ва тирик Худога топинишимиздан ташқари, биз нимага сажда қилишимиз шайтонни қизиқтирмайди. Худованд мустақилдир. У ва фақат У ҳақиқий Худодир. Худованд доимо ягонадир. Агар сохта худоликни яхшилаб ўрганиб кўрадиган бўлсак. Булар хаммаси инсонлар томонидан ўйлаб топилганлигини кўришимиз мумкин. Хозирги кунда хам кўпчилигимизга яхши маълумки айрим инсонлар билиб ёки билмай оловга хам сиғинишади.

Бунинг учун шарт эмас оловни Худо каби қабўл қилиш, эътибор берсак туйларда келин куёв олов атрофида айлантирилади. Бунинг эса асил мағзи оловга сиғиниш билан боғлиқдир. Ёки яна бир нарса хозирги кунда кўпчилик бойлик орттириш билан оворадирлар. Бу эса аслида ёмон эмас лекин бойликни ва пул туплашни биринчи ўринга вўйиш бироз хафлироқдир. Ишаё 42:8да Худованд: “Мен Худованддирман, бу Менинг исмимдир, Мен Ўз шон-шуҳратимни ўзгага ва Ўз мақтовларимни бутларга ҳам бермайман”, деб айтади. Инсон ўз кўнглини нимага кўп бағишласа демак шу нарса у киши учун Худодек бўлиб қолади.

Бобил қурувчилари ҳақиқий Худо ҳақида ўйлашмаган. Бобилликлар соҳта худоларга сиғинишарди ва фақат ўзлари ҳақида ўйлашарди. Улар ўзлари учун ном чиқармоқчи эдилар. Бутун ер юзига тарқалиб кетишни хоҳламасдан, улар Бобил минорасини қуриш учун тўпландилар. “ Улар: “Келинг, ўзимизга шаҳар ва боши осмонга етадиган минора бино қилайлик, бутун ер юзига тарқалиб кетмаслик учун ўзимиз учун ном чиқарайлик”, — дейишди” Ибтидо 11:4.Улар ким ҳақида ўйлаганлар? Албатта, фақат ўзлари ҳақида! Бу одамлар мағрурликка тўлган эди! Улар ўзини номини эмас, балки Худованднинг номини улуғлаш билан қизиқишлари керак эди.

Худо Одам Ато ва Нуҳга кўпайишни ва ер юзидаги барча жойларда ҳайвонларни, паррандаларни ва балиқларни назорат қилишни айтган эди. Худо, одамлар битта жойда яшаб, ёқтирадиган нарсаларни қилишни хоҳламас эди. Худо, ҳамма одамлар битта жойда қолса, улар Худони ва Унинг иродасини тезда эсиларидан чиқаришларини биларди. Одам Худонинг иродасини ерда бажариши учун Худо томонидан яратилган эди. Худо – Яратувчидир, ва бизнинг қаерда яшашимиздан, танамизнинг ранги қандай бўлишидан ёки қайси тилда гаплашишимиздан қаътий назар, биз Унга тегишлимиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top