3:23

Жамоат ҳақида суҳбат 09

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиздан мамнунмиз. Хурматли биродарлар, хар бир ибодатхонада Худовандни олқишлаш учун қўшиқ куйлаймиз. Қайсидир ибодатхоналарда, алохида хор қўшиқ куйласа. Қайсидир ибодатхоналарда хамма бараварига қўшиқ куйлашади. Ўйлаймизки қандай ва ким томонидан қўшиқ куйланмасин хаммамиз Худовандни улуғлаш учун шуни бажарамиз. Чунки Раббимиз бизлар учун қилган ишлари шунга арзугуликдир. У хожда азоб чекиб хар бир инсон учун ўз қонини тўкди. Аслида эса шу хожда бизлар михланган бўлишимиз керак эди.

Худованд эса Раббимиз Исо Масихни бизлар учун шу ўлимга юборди ва У хеч қандай қаршиликсиз ўлимга рози бўлди. Раббимиз бизлар учун ўлганлиги кўмилиб ва уч кундан сунг қайта тирилганлиги хар биримиз учун маълумдир.Унинг хождаги ўлими бизларни хар биримизни ўлимдан сақлаб қолди. Мана шунинг учун хам биз Уни қўшиқ орқали қолаверса ўзимизнинг юриш туришимиз орқали улуғласак арзийди. Масалан Довуд шох хам ўзининг куйлари ва қўшиқлари билан Раббимизни улуғлаган. Қолаверса рақсга хам тушган. Бу унинг хурсанчилигидан даракдир. Забур саноларининг кўпида худовандни олқишлашимиз тўғрисида гапирилади. Сабаб У шу олқишга лойиқдир. Забур саноларидан бир юз эллигинчи санони бир ўқиб кўринг-а.

Қандай ачойиб сўзлар ёзилган келинг шу оятларнинг айримларини сизларнинг эътиборингизга хавола қиламиз. “ Бурғу овози билан Уни мадх қилинг! Чанг ва ғижжак ила Уни мадх қилинг”. Қандай ажойиб сўзлар. Хурматли тингловчилар нима деб ўйлайсиз айнан миллий жамоатларнинг Худони олқишлаши қандай тартибда бўлиши керак? Кимдир албатта хаммада нима бўлса хўдди шундай деб айтиши мумкин. Кимдир роял ёки гитара деб айтиши хам мумкин. Бу хар кимнинг ўз хохиш иродаси. Лекин биз айнан шу мавзу орқали бошқаларнинг фикридан улароқ сал бошқача фикир билдириш ниятимиз бор эди. Доира асбобини қайсидир бошқа халқларда учратганмисиз? Рубобничи? Тамбур ғипжжай бу мўсиқа асбобларини қўйиб турайлик.

Шахсан мен шундай ўйлайман ва шу фикримни бошқаларга мажбурий ўтқазиш ниятим хам йўқ. Айтмоқчиманки хар бир халқ ўзида бор асбоб билан Худони олқишлашга нима етсин. Масалан гитара ўрнига рўбоб, сентизатор ўрнида ғижжай ўйлаймизки ушбу мўсиқа асбобларининг ноласи кўплаб инсонларни йиғлатиб юборади. Хар бир халқ ўзида бор нарсасини бошқаларга кўрсатишга хақлидир. Бизда бор мўсиқа асбоблари бошқаларда йўқдир. Хурматли тингловчилар келинг биргаликда хамма нарсакни миллий бўлиши учун бир харакат қилиб кўрайлик. Худовандни ўзимизда бор бўлган мусиқа асбоблари билан олқишлайлик. Худога доимо шон шарафлар бўлсин. Фикримиз сўнгида шуни айтиб ўтишни лозим деб топдик Худовандни қандай мўсиқа асбоби билан олқишлашимизни фарқи бўлмаса керак. Лекин барибир миллийликка нима етсин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top