4:12

Муқаддаслик ва Имон

MP3

“Иброхим пайғамбар хам ўз имони туфайли Худога итоат қилди. Худо уни чақириб: «Насиб этадиган мамлакатга кет”, деб буюрганида Иброхим қаерга боришини билмасдан йўлга тушди.” (Ибронийларга 11:8)

Муқаддас хаёт кечиришга интилган масихийлар кўпинча атрофидаги имонсизларга асоссиз, хатто бемаъни бўлиб туюлган ишларни қилишга мажбур бўладилар. Мен бир имонли фермернинг хаётида содир бўлган бир воқеани айтиб берай. Буғдой етилганда хосилни кечиктирмай, иложи борича, иложи борича қисқа муддат ичида ўриб олиш зарур, акс холда об-хаво бузилиб, буғдой нобуд бўлиши ёки хосилнинг сифати пасайиши мумкин. Шу сабабдан буғдой ўрими хафталаб, дам олиш кунларисиз давом этади. Бироқ, бу фермер якшанба кунини Худога бағишлаб, йиғим-терим пайтларида хам эътиқодига содиқ қолган холда ишчиларини далага юбормас эди. Хаво айниб турганида хам у шундай йўл тутарди.

Унинг бу каби харакатлари қўшниларига ғалати ва ақлсиз бўлиб кўринар эди. Қизиқарлиси шундаки, бу фермернинг йилдан-йилга иши юришиб, ўша атрофдаги энг бадавлат фермерга айланган эди. Нимага десангиз, у қийинчиликларга қарамай Иброхим пайғамбар сингари ўз эътиқодига содиқ қолиб, Худонинг иродасига бўйсунган эди. Кўпинча биз муқаддасликни «нопокликдан ва ахлоқий ёмонликдан тийиш”, деб тор маънода тушунамиз, бироқ бу сўзнинг кенг маъноси “Худонинг иродасига бўйсуниш»ни англатади. Муқаддасликка интилган хар бир киши Худога сўзсиз итоат қилиши лозим. Муқаддас Китоб бизни нафақат атрофимиздаги дунёнинг ахлоқий нопокликларидан узоқлашишга, балки хар қандай шароитда, қийинчликларга қарамай Худога итоат қилишга даъват этади.

Менинг бир дўстим флотда хизмат қилган пайтида биз ишга рахбарлик қилади. Ўша иш давомида бахтсизлик юз беради. Бир кема чўкиб, ўнлаб денгизчиларнинг хаёти хавф остида қолади. Бундай омадсизлик техник носозликлар натижасида юз бергани билан, уларнинг ўзлари хам иш давомида айрим хатоларга йўл қўйган эди. БУ воқеадан кейин текширишлар вақтида у ўзини оқлаш мақсадида ўша қилинган хатоларни яширмоқчи бўлади. Аммо ўшанда дўстим бор хақиқатни айтишга ва келажагини Худонинг қўлига топширишга қарор қилади. Қилган иши Худовандга маъқул келгани учун, унга хеч қандай айблов қўйишмайди. Худонинг аниқ ифода қилинган иродасига итоат қилиш кўп холларда Унинг ваъдаларига имон келтиришга ўхшайди. Ибронийларга мактубининг муаллифи “итоат қилиш” ва “имон” сўзларини бир хил маъноли ифодалар сифатида ишлатади. Мисол учун ПАвлус Эски Ахд давридаги яхудийлар хақида шундай ёзади: “Худо: «Улар Менинг фароғатимга кирмайди”, деб кимлар хақида қасам ичган эди? Бўйсунмаганлар хақида эмасми? Кўряпмизки, улар имонсиз бўлгани учун фароғат диёрига кира олмадилар”.

Мактубнинг 4 боб, 2, 6 оятларида хам «имонсизлик” ва “итоатсизлик” сўзлари синоним сифатида ишлатилган. 11 боб 13 оятида эса: «Бу кишиларнинг хаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар…”. Бу бобдан биз Худонинг иродасига бўйсуниш – Худонинг ваъдаларига ишониш каби нихоятда мухим эканлигини билиб оламиз. Демак, итоаткорлик муқаддасликка элтувчи ягона йўлдир. Шундай экан муқаддас хаёт кечирмоқчи бўлган одам итоаткор бўлиши лозим, муқаддасликка эриша олиш учун эса бу хаётда имон билан қадам босиш керак. Имон фақат нажот топишимиз учун эмас, балки Худога манзур бўладиган хаёт кечириш учун хам зарур. Имон Худонинг ваъдасига таяниб яшашимизга ёрдам бериб, Тангрининг амрларига итоат қилиш учун бизга куч-қувват ато этади. Азизлар бу мавзу хақида соатлаб сухбатлашиш мумкин аммо бу сухбатимизни биз сизлар билан келгуси сухбатларимизда давом эттирамиз. Соғ ва ОМОН бўлинг!Имон туфайли биз қийин вазиятларда хам Худонинг иродасига итоат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top