3:10

Ўзаро жанжаллар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи муҳлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз.

Дунёда ҳар қандай ташкилот, идора наинки коллектив мавжуд экан ўзаро жанжаллар бўлиб туради. Хатто шундай жанжаллар масихий биродарлар орасида ҳам бўлиб туриши мумкин. Албатта бу ерда ҳар бир киши ўзининг хақлигини кимгадир исботлаб бермоқчи бўлади.

Натижада эса ўртада шайтон ўзининг ғолиблигини нишонлашни бошлайди. Азиз биродар, Муқаддас китобда биродаримиз Павлуснинг айтган гаплари ёзилган. Келинг хозир биргаликда анашу ёзувларга қулоқ берайлик.” Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай,фикр -ҳаёлда тамомила якдил бўлинглар”.

Биродаримиз Павлус ажойиб сўзларни ҳар биримизни юрагимизга нисбатан топиб гапирганлиги шундоқ кўриниб турибди. Юқорида айтганимиздек ўзаро келиша олмасак, шайтон ғалаба қилади. Бу дегани хатто масиҳий биродарлар ҳам бир- бирини ҳеч нарсада аямаслиги мумкин. Шайтоннинг биринчи олий мақсади бутун инсониятни Худовандга қарши қўйишдир. Бу эса биродарларнинг орасида бир- бирига қаршилик қилишдан бошланади.

Албатта бу ерда ташкилот бошлиғига кўп нарса боғлиқ деб ўйлайман. Азиз биродар, биринчи галда Отамиз Худованддан донолик сўранг. Ишонаманки тоза юрак билан Худованддан нимаики сўрасак Худованд жавоб беради. Ҳеч қачон бир кишини тарафини олишга уринманг, сабаб иккинчи кишини ўзингизга қарши қилиб қўйиш ихтимоли бор. Доимо ҳақиқатни гапиришга одатланинг.

Мен бир бошлиқ ҳақида биламан. Агар унинг ёнига кимдандир шикоят қилиб борсангиз сизни эшитмасликка ҳаракат қилади. Кўпинча шундай жавобни эшитиш мумкин: “Раббимиз Исо Масиҳда ҳам Яхудо исмли шогирди бўлган, Масиҳ уни ҳам севиб яхши муносабатда бўлган. Биз ҳам бир-биримизга яхши муносабат қилайлик”. Албатта яхши муносабат ўзининг ортидан фақат яхшилик уруғини сочиши муқаррар.

Азизлар, бир-биримизга нисбатан доимо кечиримли бўлайлик. Ахир ҳаммамиз бир мақсад учун хизмат қиляпмиз. Бировни айблашдан олдин ўзимизни юрагимизни текшириб кўрсак мақсадга муоффиқ бўларди. Агар кимдир билан унчалик келиша олмасангиз, ўша биродарни чақириб юрагингиздаги нарсани очиқ унга айтиш донолик бўлади деб ўйлаймиз.

Сабаби инсонга нисбатан бўлган ғазабни юрагингизда сақлаб юриш кунларнинг бирида қаттиқ портлаб кимнидир кучли майб ва мажруғ қилиши мумкин. Худованд ҳар биримизга сабр-тоқат ато этсин. Азизлар, агар сизларда шунга ухшаш муаммолар бор булса бизга мактуб йўллашингиз мумкин. Биз сизлар учун доимо ибодатда бўламиз. Бизнинг интернет манзилимиз www.najot.com Хайр соғ бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top