3:35

Ҳаётдаги мақсадимиз

MP3

Салом азизлар. Ҳаётингизнинг мақсади шахсий муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз, ёки шодлигингиздан кўра буюкроқдир. Бу сизнинг оилангиз, мартабангиз ва ҳаттоки ёввойи хаёллар ёки орзуларингиздан ҳам буюкроқдир. Агар нега ушбу сайёрада жойлашганингизни билмоқчи бўлсангиз, сиз Худо билан биргаликда бошлашингиз керак. Сиз унинг мақсади орқали ва мақсади учун туғилгансиз. Ҳаётнинг мақсадини билишга бўлган интилиш кўпларга жумбоқ бўлиб қолган. Чунки биз ўзимиз нотўғри бошланғич нуқтадан бошлаймиз. Биз ўзимизга тегишли қуйидагича саволлар бериб турамиз: Мен ким бўлмоқчиман? Ҳаётимни нима қилсам экан? Менинг келажакдаги мақсадим, орзуларим ва истакларим нималар ўзи? Аммо эътиборни ўзимизга жалб қилишимиз ҳеч қачон ҳаётимизнинг мақсадини очиб беролмайди. Муқаддас калом айтади, “Худо Ўзи яратган мавжудотларининг ҳаётини йўналтиради; ҳар бир кишининг ҳаёти унинг қудратида.”(Аюб 12:10). Машҳур китоблар, киноларда айтилганларга зид равишда, ҳаётнинг маъносини ички дунёингизга қараб қидириб тополмайсиз. Балки сиз буни аллақачон синаб кўргандирсиз. Сиз ўзингизни яратмагансиз ва шунинг учун нима учун яратилганингизни ўзингизга тушунтиролмайсиз. Агар мен сизга илгари сиз ҳеч учратмаган бирор ихтирони берсам, сиз унинг мақсадини билолмайсиз ва ихтиронинг ўзи ҳам буни сизга айтолмайди. Фақатгина кашфиётчи ёки фойдаланувчи қўлланмаси унинг мақсадини очиб бера олади.

Мен бир вақтлар тоғларда адашиб қолганман. Туристик базадан йўналишларни сўраш учун тўхтаганимда, менга шундай дейишган “Сиз у ерга бу ердан боролмайсиз. Сиз тоғнинг бошқа томонидан юришингиз керак.” Худди шундай , сиз ҳаётингизнинг мақсадини ўзингизга қараб тополмайсиз. Сиз Яратувчингиз Худо билан биргаликда бошлашингиз керак. Сизнинг мавжуд бўлишлигингизни Худо ҳоҳлагани учун мавжудсиз. Сиз Худо томонидан ва Худо учун яратилгансиз – ва буни тушунмагунингизча ҳаёт ҳеч қандай маъно касб этмайди. Биз фақат Худода ўзимизнинг бошланишимизни, шахсиятимизни, моҳиятимизни, мақсадимизни, аҳамиятимизни ва тақдиримизни топамиз. Бошқа ҳар қандай йўл ҳалокатга олиб боради. Кўпгина инсонлар ўзларини муҳимликларини англаш учун Худодан фойдаланадилар, аммо бу табиатнинг акс ўзгаришидир ва омадсизликка олиб келади. Сиз Худо учун яратилгансиз, тескариси эмас, ҳамда ҳаёт сиз Худони ўз мақсадингиз учун эмас, балки Худога сизни Ўзининг мақсадлари учун ишлатишига йўл беришингиздир. Муқаддас Каломда шундай айтилган, “Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.”(Римликлар 8:6) Мен ҳаётимнинг мақсадини қидириш учун бир неча йўлларни таклиф қилган кўпгина китобларни ўқиганман. Уларниг ҳаммаси “ўз-ўзига ёрдам” туридаги китоблардир, чунки улар мавзуга ўзига йўналтирилган нуқтаи-назар билан ёндашадилар. “Ўз-ўзига ёрдам” шаклидаги китоблар, ва ҳаттоки масиҳий китоблар одатда ҳаётнинг мақсадини топишда айнан кутилган босқичларни таклиф қилишади: Орзуларингиз ҳақида ўйланг. Қадриятларингизни ойдинлаштиринг. Бироз мақсадлар қўйинг. Нимада яхши қобилиятга эга эканлигингизни аниқлаштиринг. Юксак ниятлар қилинг. Унга эришишга ҳаракат қилинг. Тартиб-интизомли бўлинг. Мақсадларингизга эришишингизга ишонинг. Бошқаларни жалб қилинг. Ҳеч қачон воз кечманг ва ҳоказолар. Лекин, мақсадимиз нима эканини билиш учун, аввалам бор бу саволни Худодан сўрашимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top