Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлис. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳозирги кунда одамлар «фаровон ҳаёт» ҳақида кўп гапиришади. Бу сўз турли одамлар учун ҳар хил маънога эга, лекин одатда бу сўзлар остида шаҳардан ташқарида қулай уй, гаражда иккита автомобил, теле-видеотехника ва албатта моддий бойлик ва бошқалар назарда тутилади.
Кўпчилик учун яхши ҳаёт – бу моддий камчиликлари бўлмаган ҳаётдир. Раббимиз Исо Масих Унга ишонганлар фаровон ҳаётга эга бўлишлари учун келган. Бироқ Исо «фаровон ҳаёт» сўзи остида бошқа маънони кўради. У нажот, озодлик ва руҳнинг қониқиши ҳақида гапирган. Нажот айблардан ва гуноҳ жазосидан, омадсизликдан, хатоликлардан ва камчиликлардан озод бўлишни билдиради. Озодлик гуноҳ қуллигидан, ва инсоннинг ўз «мен»идан ва иблисдан озод бўлишни билдиради.
Қониқиш Раббимиз юрагимизнинг барча эҳтиёжларини тўлдиришини ва бунинг барчаси ҳаётимизни бой ва фаровон қилишини билдиради. Сиз моддий жихатдан қанчалик бой бўлишингиздан қатъий назар, Исо бериш учун келган нарсаларга эга бўлмасангиз, сизга «фаровон ҳаёт» етишмайди. Бир йигит хонасига кириш учун эшикдан фойдаланмагани учун ҳаётдан кўз юмишига сал қолди. У тарнов орқали хонасига ўтаётганида полициячи унга тўппончадан ўқ узмоқчи бўлди.
У кўчада жуда узоқ вақт юрганди ва ота-онаси унинг кеч қайтганини билмасликлари учун уйга сездирмасдан кирмоқчи эди. Бахтига, полициячи ишни яхшилаб текшириб кўрмагунча ўқ узмади! Юханно мактубининг 10:1-3 бобида, Исо тўғри ва нотўғри йўллар орқали кирадиганлар ҳақида гапирарди: яъни эшикдан кирадиганлар ва ошиб ўтадиганлар ҳақида. Сиз ўз уйингизга қандай киришингиз ўзингизга боғлиқ, бироқ Раббий бу ерда жуда муҳим нарсалар ҳақида гапиради. Чўпон Исо қўй қўрасига ўғри сингари девордан ошиб ўтмасдан, эшикдан киради.
Бошқача сўзлар билан айтганда, Исо Ўзини исроилликларга Эски Аҳдда Масиҳ табиати ҳақида берилган башорат қонунлари бўйича таништиради. Худонинг халқи, қўйлар чўпонни танигани каби, Уни таниб олишлари осон бўлиши керак эди. Кечасига умумий қўрага қўйларини ҳайдаб кирадиган фаластин чўпонлари ҳақида ўйлаганимизда, Исонинг бу сўзлари янада тушунарлироқ бўлади. Эрталаб ҳар бир чўпон ўз қўйларига товуш берарди, ҳар бир ҳайвон эса чўпоннинг таниш товушига овоз берарди ва ҳеч қачон бегона чўпонларнинг орқасидан эргашмайди.
Қўйларнинг исроил халқига нисбатан ажратиш қобилияти кучлироқ экан, чунки исроил халқи ўз Чўпони унинг олдига келганда Уни танимади. Балки қўйлар қаерга бораётганларини билмаган бўлсалар керак, бироқ уларни чўпон олиб бораётганини билардилар. Чўпон қўйларни олдига солиб ҳайдамасдан, ўзи олдинда боради. Бизнинг Масиҳдаги хавфсизлигимиз нафақат У биз билан эканлигига асосланган, балки У олдинда боришига ҳам асослангандир. Олдинда бораётган киши кетаётган йўлининг барча хавфларини ва қийинчиликларини билади. Эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.