3:26

Исонинг ўлимида ким айибдор

MP3

Асалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Бугун микрафон қаршисида мен Ғолиббек. Келинг хурматли радио тингловчи бугунги эшттиришимизни бир мисол билан бошлайлик: «Мен қаттиқ шамоллабман, — деди бир одам дорихонага кириб. – Сизда шамоллашга қарши бирорта кучли дори борми?» — «Рецепт олиб келдингизми?» — деб сўради аптекачи.

«Йўқ,- деб жавоб берди касал, — лекин ўзим билан шамоллашимни олиб келдим!» Кўп чет мамлакатларда дорилар фақат врачнинг кўрсатмаси асосида сотилади. Ана шундай кўрсатма бўлмаса аптекачи уларни беришга қонуний ҳаққи йўқ. Лекин Худонинг олдига соғайиш учун келганимизда, бизга ҳеч қандай рецептнинг кераги бўлмайди. Буларнинг ҳаммасини ортда қолдиришимиз керак. Биз Унинг олдига қандай бўлсак шундай қўштирноқ ичидаги ўз «шамоллашимиз» билан келишимиз мумкин ва У бизнинг эҳтиёжимизни тўлдиради.

Нажот, биз қилган гуноҳларимиз қарзини хочдаги ўлими билан тўлаган Худо Ўғли Исо Масиҳнинг тарих далилига асосланади. Масиҳ, Худонинг одамзод гуноҳлари учун тайёрлаб қўйлган қурбонлик Қўзиси эди. Унинг ўлими орқали бизнинг гуноҳларимиз ювилди ва Усиз Исо Масиҳга бўлган ишончимиз орқали бизга тегишли бўлган бирорта иноятга ҳам эга бўла олмасдик. Ўйлайманки бир савол кўпчиликни хозиргача қизиқтирса керак. Яъни Исонинг ўлимида ким айбдор эди? Албатта, римликлар айбдор эди.

Яҳудиянинг римлик прокуратори хоҳлаганида эди Исони қўйиб юбориши мумкин эди, лекин Пилат Уни айбдор деб эълон қилиб, хочдаги шармандали ўлимга юборди. Рим аскарлари ҳукмни амалга ошириш учун қатл этдилар. Шунингдек Масиҳнинг ўлимида яҳудий мансабдорлари ва руҳонийлар ҳам айбдор эдилар. Уларнинг ёвуз ва ёлғон айбловлари бўлмаганида эди, Исо ҳеч қачон Пилатнинг олдида турмас эди. Рим аскарлари Масиҳнинг қўл ва оёқларига мих қоқдилар, лекин яҳудийларнинг руҳий мансабдорлари буни қилишни талаб қилдилар.

Ва албатта, Исонинг ўлимини талаб қилиб Пилат олдида турган халқ ҳам, Унинг хочдаги ўлимига айбдор эдилар. Улар Бараббани эмас, Исони озод қилишларини сўрашлари мукин эди. Улар руҳонийларнинг таъсири остида эдилар, лекин ҳар бир одам ўз ҳаракати учун ўзи жавоб беради, хатто у бирор бир кишининг таъсири остида бажарилган бўлса ҳам. Биз ҳам Исонинг ўлимига жавобгармиз, чунки хар биримиз Худо ягона Ўғлини берган дунёнинг бир бўлагимиз.

У сизни қутқариш учун хочга михланганди. Бизнинг ва Одам Ато ўғилларининг барча гуноҳлари Масиҳни Гўлготага юборди. Азиз радио тингловчи хуллас Раббимизнинг ўлимида бутун дунёдаги инсонлар айибдор, шу жумладан сиз билан мен хам. Шундай бўлсада Раббимиз Масих бизларни кутмоқда. Агарда биз инсонлар ўз гунохкорлигимизни тан олиб Унинг олдида гунохларимиз учун тавба қилсак ва Раббимиздан кечирим сўрасак У бизларни хар биримизни яна қабўл қилишга таёрдир. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top