MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Ўзига ишонган аскар жанг олдидан кўмондонига “Мен сизни хеч қачон ташлаб кетмайман” деб айтади. Кўмондон аскарига қараб, ”Хеч қачон хеч қачон дема” деб ичидан айтади, худди кўмондон ёлғиз ўзи жанг олиб борганидек. Бутрус ўзининг тезкор содиқликка эга бўлишидек, худди шунга ўхшаш тезлик билан Устозидан юз ўгиради. Бутрусга ўхшаган бизлар хам, содиқликни кўрсатмоқчи бўлсак, аввалам бор жанг тугашини кутишимиз керак бўлади, шундай қилсак, нимага арзишимиз маълум бўлади.

Бирга баҳам кўрилган сўнги зиёфатда, Исо хоин Яхудога, ёвуз ишини амалга ошириш учун юборади. Шунда дастурхон атрофида қолган ўн бир шогирдига бурилиб, уларга тасалли бериш мақсадида қуйидаги сўзларни айтади.

“Сизларга янги амр бераман, бир бирингизни севинглар. Худди Мен сизларни севганимдек, худди шундай бир бирингизни севинглар. Агар бир бирингизни севсангиз, инсоният, сизлар Менинг шогирдим эканингизни билишади”. Шунда Бутрус, ”Раббим, Сен қаерга кетмоқчисан?” деб сўрайди. “Қаерга борсам, ўша ерга хозир бора олмайсан, лекин вақти келганда бора оласан” деб жавоб беради Раббимиз. Шунда Бутрус, ”Раббим, нима учун мен Сен билан бора олмас эканман? Мен Сен учун хатто жонимни хам беришга тайорман” дейди. Исо унга жавобан, “Чиндан хам Мен учун жонингни хам беришга тайормисан?

Сенга ростини айтай, хўроз қичқирмасиданоқ, Мендан уч карра юз ўгирасан” деб айтади. Дойим ўзига ишонган Бутрус, ”Сени хеч қачон тарк этмайман” деб айтади. “Лекин сен юз ўгирасан”, деб Исо эзилган юраги билан жавоб қайтаради. Бутруснинг синови олдиндан башорат қилинган, ва шундай хам бўлган эди. Исо гапида давом этиб, “Лекин имонинг қайтиб келганида биродарларинг олдига бориб уларни қўллаб қувватлагин” деб буюради. Шу сўзлар билан улар дастурхон ёзилган уйдан чиқиб сокин боғга, яъни Зайтун боғига боришади. Босма остидаги зайтун уруғидан мой чиққанидек, Исо худди шундай босим билан боғга келади. Келиши керак бўлган хочнинг босими Унинг Осмондаги Отасига ибодат қилишига мажбур қилади. Ўша зайтун боғида ўзига ишонган Бутрус қолган шогирдлар билан ухлаб қолади. Ушбу боғда, атрофида шунча шогирди бўлишига қарамай, Исо ёлғиз қолган эди. Унга тасалли берадиган ёнида хеч кими йўқ эди.

Ўша боғда Исо ибодат қилиб синовидан ўтган эди, Бутруснинг синови эса энди бошланаётган эди. Азизлар, вақтимиз чегараланганлиги сабабли, хикояни шу жойда тўхтатишга мажбурман. Келаси сафар ушбу ажойиб хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Бордию, хазрати Исо Масих хақида кўпроқ билишни истасангиз, www.najot.com сайтининг онлайн-Калом бўлимига ташриф буюринг, ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Раббимиз севгиси ва тинчлиги барчангизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top