3:06

Болаларнинг ўсишига ёрдам 77

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болалар. Сиз азиз дўстларимиз учун эшиттиришларимиз яна эфирда. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз болажонлар, ярим кечада фақатгина зарур ишлари бор одам кўчага чиқиши мумкин. Иши йўқ одам эса албатта дам олиш учун ётиб ухлайди. Муқаддас китобда Никодим исмли бир киши ҳақида ёзилган.

Келинг азиз болалар бугунги эшиттиришимиз орқали, нима учун Никодим ярим кечада кўчага чиқди, уни ким билан ва қандай зарур иши борлигини биргаликда кўриб чиқсак. Менимча кўпчилик Никодим ҳақида яхши фикрда бўлса керак. У фарзийлар мазхабидан эди. Фарзийлар бу Раббимиз Исо Масиҳ яшаган даврдаги бир гуруҳ одамлар эди. Улар жуда кучли диндор одамлар хисобланган.

Фарзийлар жуда кўп ибодат қилишган, ушур ажратиб камбағал одамларга ёрдам кўрсатишган. Шунга қарамай Никодим ҳам худди бизлар каби гуноҳкор табиат билан дунёга келган эди. Никодим Қуддус шаҳрида яшар эди. Фисиҳ байрами бошланганида Раббимиз Исо Қуддусга ташриф буюрди. Албатта Никодим ҳам Раббимизнинг қилаётган ишлари ҳақида эшитган эди.

Шунда Никодим Раббимиз билан албатта учрашиб гаплашишни ўйлади. Лекин бир муаммо бор эди. Бошқа фарзийлар Раббимиз Исо Масиҳнинг қилаётган ишлари ва таълимотини эштишни истамас эдилар. Шунинг учун Никодим Раббимиз билан учрашганда бошқа фарзийлар уни кўриб қолишидан қўрқар эди. Никодим бир ажойиб йўл топди.

У Раббимизнинг олдига ярим тунда боришни режалаштирган эди. Ниҳоят улар ярим тунда учрашиб гаплашишди. Раббимиз Исо Никодимга шундай деб айтди: “Агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”. Никодим Раббимизнинг айтган гапларини тушунмади. Лекин Исо Масиҳ Никодим қандай инсонлигини ва нима истаётганини ҳам яхши биларди.

Никодим албатта кўп яхши ишлар қилган эди. Шу билан бирга ҳар доим ибодатхонага қатнарди. Лекин Никодимнинг бу ишлари уни Худовандга яқинлаштира олмасди. У Худованд билан бирга бўлиши учун биринчи галда гуноҳкор эканлигини тан олиб Худованддан кечирим сўраши лозим эди. Азиз болалар, агар орамизда ҳали Худованддан кечирим сўрамаганлар бўлса ҳозироқ кечирим сўраб, барча гуноҳлари учун тавба қилиши мумкин.

Худованд ҳар бир инсондан айнан шуни кутади. Никодим ўйлаган эди: катта кекса одам қандай қилиб қайтадан туғилиши мумкин? Дунёда икки хил туғилиш мавжуд. Бири, бошқа инсонлар каби гуноҳкор табиат билан дунёга келиш. Иккинчи туғилиш эса, кўринишдан бошқа инсонлар каби бўлади, лекин унинг барча гуноҳлари кечирилади ва Худованд берган янги табиатга эга бўлади.

Агар ҳар бир инсон чин юракдан Худованд билан бирга бўлишни истаса албатта Худованд буни амалга оширади. Чунки фақатгина буни Худованд қила олади. Ҳурматли болалар, Худованд ҳар биримизни гуноҳсиз ҳаёт кечиришимизни истайди. Келаси эшиттиришларимизгача хайр, соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top