3:39

Болаларнинг ўсишига ёрдам 249

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат тинглаб дам олинг. Ҳурматли ота-оналар, фарзандларимизни қандайдир мустаҳкам принцпларга ўргатиш, бу бир кунда амалга ошадиган нарса эмас. Улар ҳали бола бўлгани учун ҳам ўрганишларига ойлар, йиллар керак бўлади. Азиз биродарлар, болангизга нимадир ўргатяпсиз-у, лекин кўнглингиз тўлмаяпти. Хафа бўлманг, азиз биродар, яна давом этинг. Инсон ниманидир ўз олдига мақсад қилиб қўйса ва шу мақсад сари доимо ҳаракат қилса, вақт ўтиши билан албатта мақсадига етишиш учун йўл топа олади.

Биринчи галда болага ўзимиз намуна бўлишимиз керак. Ўргатаётган нарсаларимизни фарзандларимиз биз ота-оналарнинг ҳаётларида кўришлари керак. Иккинчиси эса албатта сўзларимиз орқали болага ўргатамиз. Бизнинг ҳаётимиз ва оғзимиздан чиқаётган ҳар бир гап, сўзлар фарзандларимиз учун катта дарс бўлади. Азиз ота-оналар, мен ўз ёшлигимдан келиб чиққан ҳолда бир нарсани сизларга ҳам айтиб ўтмоқчи эдим. Мен фақат бизнинг халқимиз шундай демоқчи эмасман, лекин бизнинг миллатимизда ҳам шунга ўхшашликлар оз бўлса-да учраб туради. Айтмоқчиманки, болага ёмон гапириб ҳеч нарса ўргатиб бўлмайди. Ўзингизни ёшлигингизни бир эслаб кўринг.

Ота-оналаримиз кўпинча бақир-чақирлар ва уриб-сўкишлар орқали дарс қилдиради ёки бўлмаса қандайдир ишга буюради. Ҳа, азиз биродарлар, шундай воқеалар кўпчилигимизни болалик пайтларимизда бошимиздан ўтган. Мен айтмоқчи эмасман ҳамма шундай деб. Лекин азизлар, ҳозирги кунда аввалгига нисбатан анча яхшироқ, деб айтишимиз мумкин. Сабаби, замонлар ўзгариши билан ота-оналаримиз ҳам ўзгаряпти. Ўзимиз ота ва она бўлдик. Ўйлайманки, бошимиздан ўтган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишимиз керак. Хуллас, азизлар, шуни айтмоқчи эдим: Доимо болага яхши гап орқали тушунтирсак ва уни рағбатлантириб турсак, тез орада эккан дарахтларимизнинг ижобий ҳосилини кўришимиз муқаррар. Азиз биродарлар, болаларимизни Раббимиз Исо Масиҳнинг таълим тарбияси орқали тарбияласак, ўйлайманки, берган тарбиямиз ўн баробар янада мустаҳкамроқ бўлади.

Мен буни сабабларини сиз азизларга айтиб ўтиришимнинг хожати бўлмаса керак. Худовандни таниб билган бола бошқалардан анчагина фарқ қилади. Лекин доимо унга руҳий озуқа бериб турилмаса, тезда ўз атрофидаги бошқа болаларнинг таъсири остида уларга мослашиб кетиши аниқ. Бундай мослашувдан сўнг уни аввалги ҳолатига қайтариш анча мушкул бўлади. Айтмоқчиманки, доимо охиригача кутиб ўтирмай, зудлик билан олдини олиш яхши натижа беради. Шунинг учун азиз биродарлар, доимо Худованддан болаларимиз учун мустаҳкам имон сўрайлик, улар учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азиз тингловчиларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, албатта бизга мактуб йўлланг, саволларингиз бўлса бемалол мактублар орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳозирча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top