Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Ҳурматли ота-оналар, бизга қадимий Исроил халқи ўз фарзандларини қандай тарбиялагани қизиқ бўлса керак. Мана шу тарбия усулини билиш биз учун ҳам фойдадан холи эмас.
Бошқалардан фарқли улароқ қадимий Исроилда болалар жуда муҳим ўринни эгаллаганлар. Бу эса, болалар ўзларини муҳим деб билишлари учун замин яратган. Шунинг учун ҳам бутун куч болалар тарбиясига қаратилган. Азизлар, биз ҳам болаларимизни тарбиясини муҳим ҳисоблаган ҳолда, уларни қадирлашимиз ва ўз вақтида эса уларда ривожланиб келаётган хоҳиш ва истакларни бўғиб қўймаслигимиз зарур.
Болаларга билим бериш асосан Муқаддас китоб орқали бўлган. Ўз фарзандларини ҳаётга таёрлаш учун улар Худованд тўғрисидаги барча ҳақиқатларни болаларга иложи борича кўпроқ сингдиришга ҳаракат қилишган. Ушбу гапимиз Муқаддас китобда ёзилган, айрим оятлар орқали ҳам ўз тасдиғини топган. Мусо пайғамбар ҳам болаларни қонунларни чуқурроқ ўрганишларини ва ота-боболарининг ишларини ёдда сақлашларини амр қилиб берган эди.
Бизнинг масиҳийликдаги ҳаётимиз унчалик узоққа бориб тақалмайди. Шундай бўлсада, масиҳийлик ҳаётидаги ўрганган ва тўплаган тажриба ва руҳий бойликларимизни ўз фарзандларимизга мерос сифатида қолдирмоғимиз зарур. Болалар ҳам ҳаётдаги ўз ўрниларини билишлари, шу билан бирга уларнинг ҳаётида Худованднинг ўрни қандайлигини билишлари лозим. Исроилда асосан ўғил болаларга қандайдир хунар ўргатилган, келажакда ўз оиласини боқа олишлари учун мақсадида.
Қизларни эса уй юмушларини яхши бажара олиш учун тайёрлашган. Шоҳ Сулаймоннинг ҳикматлар китобининг 31:10 ҳамда 31да аёл қандай бўлиши кераклиги ҳақида ёзилган. Исроилликлар болаларига кўп нарсаларни амалий бажариб кўрсатишган. Бу эса ўз ўрнида келажакда болаларнинг ўзларига бўлган ишончларини янада оширган. Агар биз болаларимиз учун ҳамма нарсани бажарсак, уларга ёмон намуна кўрсатган бўламиз.
Бу нарса йиллар давомида ўз исботини топган. Агар болаларимизга Худованднинг ҳақиқатларини яхши ўргата олсак, кўп нарсада ютқазмаслигимиз мумкин. Масалан, Исроиллик болалар улғайиб бошқалар билан алоқада бўлишганида ёшлигида олган руҳий билимлари уларни имонда мустаҳкам тура олишлари учун катта ёрдам берган. Айтишимиз мумкинки, ёшликда ўрганганлари уларга катта бўлганларида иккиланмаслиги учун замин яратган. Ҳозирги даврда болаларни тарбиясига кўплаб салбий таъсир қилаётган омиллар талайгина. Шундай экан, болаларимизга Худованднинг сўзларини эринмасдан ўргатайлик. Ҳар бир ота-она Худованд олдида ўз фарзандлари учун жавобгардир. Болаларимиз учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Шунда Худованд барчамиз ҳақимизда Ўзи қайғуради. Шунинг билан азиз ота- оналар бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.