3:30

Болаларнинг ўсишига ёрдам 116

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Доно Шоҳ Сулаймоннинг Ҳикматлар китобининг биринчи боби иккинчи оятида шундай ёзилган: “Бу ҳикматлар донолик ва насиҳатни ўргатади, ҳикматли сўзларни тушунтиради”.

Бу дегани ҳар биримиз насиҳатларни тўлиқ қабул қилишимиз керакдир. Ҳар қандай гапларнинг фарқига тушуниб етадиган киши, донолик билан ақлсизликнинг ва Худованд инсонга қараганда бир неча минг бора доно эканлигини тушуна олади. Ўз фарзандларимиз ташқи дунёдан бўладиган босим таъсирига қандай қарши тура олиши ҳақида ўрганиб чиқсак.

Айниқса бундай босим фарзандларимизга ўсмирлик даврида катта таъсир ўтқаза бошлайди. Айнан шундай даврда ота-онадан катта маъсулият талаб этилади. Яъни яхшилик билан ёмонлик орасидаги фарқни тушуниб етишлари учун. Нимага донолик кўзи билан қараш лозим-у, нимага ақлсизлик деб қараш керак. Доно Сулаймоннинг Ҳикматлар китобида кўп донолик ҳақида гапирилади.

Шу доноликни эса ўз ўрнида ишлата олишимиз керак. Келинг ҳурматли радио тингловчи, Ҳикматлар китобидан ҳар биримизга ёрдам берадиган айрим оятларни келтириб ўтсак. Масалан 1боб 2 ва 7 оятлар, 4 боб 4 ва 7 оят, 7 боб 4 оят, 9 боб 6 оят, 9 боб 10 оятлар. Ўйлаймизки, азизлар, шу оятларни ўқиб ўзингизга керакли доноликни ва фарзандларингизга тўғри йўл кўрсата оладиган маслаҳатларни топа оласиз.

Албатта ҳеч биримиз ўзимиздаги ушбу фарқлашни юқори баҳолай олмаймиз. Шу билан бирга агар ҳар биримизда фарзандларимиз тарбиясида етарлича донолик мавжуд бўлганида эди, кўп нохушликлардан қутилган бўлардик. Кундан-кунга ривожланиб бораётган жамият ҳар биримиз олдимизда қийин танловни қўяди. Яъни биз масиҳийлар ҳам бошқалар каби бўлишимиз керакми ёки масиҳийлик қийин бўлса-да охиригача чидашимиз лозимми.

Албатта Бутуруснинг мактубида охиригача чидаганлар қутилади деб, ёзилгани ҳар биримиз учун анча дадиллик бағишлайди. Лекин жамиятдаги айрим муаммолар нафақат фарзандларимизга, балки биз ота-оналарга ҳам ўз таъсирини ўтқазмай қолмайди. Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига иккинчи бор қайта келиш вақти борган сари яқинлашиб келмоқда.

Шуни англаган ҳолда барча қийинчиликларга чидаб ёруғ юз билан Уни кутиб олайлик. Лекин бу оддий вазифа эмас. Чунки ҳар куни ташқарида янги бир муаммога дуч келамиз. Кимдир сизни хақорат қилса, кимдир болаларимизга Худовандга қарши бўлган ишларни ўргатиши мумкин. Мана шу ерда ҳар биримизга Худованднинг ажойиб донолиги керак бўлади. Ҳурматли радио тингловчилар, бугунги суҳбатимизга якун ясашдан аввал шуни айтиб ўтмоқчимиз-ки, Худованддан донолик сўрайлик. У адолатли Худованддир. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top