3:32

Воизлик 96

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизларни барчангизни ўтган Фисҳ байрами, Раббимиз Исо Масиҳнинг тирилиш байрами билан чин юрагимиздан радиомиз хизматчилари номидан табриклаймиз. Доимо Худованд ҳар биримизни Ўз паноҳида асрасин. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек бир неча дақиқа давомида сиз, азиз тингловчиларимиз билан бирга бўламан.

Азиз тингловчи, инсонниг ўзбошимчалиги кўпинча ёмон оқибатлар билан якунланади. Агар Худовандга итоатсизлик қилсак, албатта Самовий Отамиз гуноҳни жазосиз қолдирмайди. Римликларга мактубининг 6: 23 шунда ёзилган: “ Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз қиёфасидаги абадий ҳаётдир”. Агар инсон ўз йўлидан қайтиб Худованддан қилган гуноҳлари учун кечирим олмаса, абадий жазога ўзини мубтало қилади.

Лекин ким Самовий Ота олдида тавба қилиб кечирим олган бўлса, Худованд берган абадий ҳаёт учун миннатдорчилик билдириши мумкин. Шоҳ Шоул доимо ўз душманларининг устидан ғалаба қилар эди. Мана бугунги жангда ҳам у Худованднинг ёрдами ила Аммонитянликлар устидан ғалаба қилди. Албатта Шоул Худованд томонидан танлаб қўйилган Исроил халқининг шоҳи эди.

Кунларнинг бирида Шомуил пайғамбар бутун халқни тўплаб деди: “Мана, сизлар шоҳ сўраган эдингиз, Худованд сизга берди, лекин бир нарсадан сизларни огоҳлантириб қўймоқчиман. Агар сиз Худованд айтганидек бўйсиниб яшасангиз, У сизни янада марҳаматлайди. Лекин аксинча йўл тўтсангиз у сизларни жазолайди. Худованднинг сўзи халққа аниқ қилиб етқазилди. Ўша Муқаддас китобда ваъда қилинган жазо барчамизга қарата айтилган.

Агар биз ҳам Худовандга итоатсизлик қилсак, биз ҳам жазодан қочиб қутула олмаймиз. Балки орамизда кимдир ўйлаши мумкин, қулоқ солмаслик унчалик катта гуноҳ эмас-ку деб. Лекин Худованднинг кўз ўнгида бу гуноҳ саналади. Адан боғида нима содир бўлганини бир эслаб кўринга. Одам Ато ва Момо Ҳаво у ерда яшашар эди. Улар гуноҳсиз ҳаёт кечиришар эдилар.

Қачонки Худовандга қулоқ солишмай, ман этилган мевадан еб кўришганида, улар биринчи бор Худовандга қарши гуноҳ қилишди. Худованд уларни жазолади. Шундай қилиб,Одам ва Ҳаво гуноҳкор бўлди ва уларнинг гуноҳлари ҳозирга қадар авлодлар оша бизгача етиб келди. Худованд инсонлардан хоҳлайдиган ягона истаги, ўзлари танлаган йўлдан қайтиб Худовандга эргашишидир.

Лекин бу одамлар кўз ўнгида анча мушкулдек кўринади. Чунки инсон ўзининг гуноҳкор йўлидан воз кечишни истамайди. Қачонки Худованднинг жазози яқинлашса, тавба ҳақида ўйлаб қоламиз. Лекин шунга қарамай, бизнинг Худованд ҳар биримизни гуноҳларимизни кечириш учун тайёр турибди. Азиз биродар, келинг Худога қулоқ солишни ўрганайлик. Азиз радио тингловчилар, агар сизларда қандайдир таклифлар бўлса, бемалол бизнинг интернет сайтимиздан фойдаланиб бизларга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: www.najot.com Шунинг билан ҳурматли тингловчилар, бугунги эшиттиришимизга шу ерда якун ясаб, сиз азизлар билан хайрлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top