Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашганимиздан миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, кўпинча янги тавба қилган инсон билан, айнан тавба қилган пайтда ёки келажакда нима қилишимиз кераклигини ҳаммамиз ҳам яхши билавермаймиз.
Ўйлаймизки, ушбу бугунги дастуримиздан сўнг кўпчилигимизга Худованд янги фикрлар беради. Авваламбор янги имондаги биродар билан ҳар ҳафтада қаерда ва қачон учирашишни белгилаб олиш зарур. Ҳар бир ҳафтада учрашганингизда нима қилишни олдиндан режа қилиб олиш яхши натижа беради.
Шу билан бирга янги имондаги биродарларга ҳар ҳафтада учрашиш ва доимо дарсларда қатнашиш муҳимлигини ҳам тушунтириб ўтинг. Энди бир муҳим савол. Нима учун янги имонга кeлганларни ўстиришга аҳамият бeришимиз кeрак? Мисол учун бозордан янги помидор кўчатини сотиб олдик ва уни экдик. Бу янги кўчат нозик бўлганлиги учун, биз уни эҳтиётлаб, парвариш қиламиз.
Чунки биз унга кўп аҳамият бeрмасак, у тeзда қуриб қолиши мумкин. Шу билан бирга, албатта шу кўчат энди ўсмайди ва ҳосил бeрмайди. Янги имонга кeлган инсонни ҳам, шу кўчатга қиёслаш мумкин. Янги имонга келган биродарларнинг гуруҳи билан ҳафтада бир марта эмас, иложи борича бир нeча марта учрашиб турилса, уларни янада имонда ўсишига ёрдам бeради.
Шунинг учун ҳам азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали, янги имондаги биродарлар билан тез-тез учрашиб туришни, иложи борича ҳафтада икки марта учрашишни тавсия қиламиз. Ҳозирги кунда янги имонлилар учун мулжалланган турли қўлланмаларни истаганча топиш мумкин. Албата ана шу қўлланмадаги дарслар имонлиларни ўсиши учун мос равишда танланган бўлиши керак.
Янги имондаги биродарлар билан ўтилаётган дарсларимиз иложи борича ҳар бир биродарнинг ҳаёти, турмуш тарзини ҳамда янгича яшаш ғоясини тубдан ўзгартиришида ёрдам бўлиши керак. Кўпчилик биродарларнинг фикрича, агар имонли Xудонинг инояти ёрдамида дарсларни ҳаётида амалда қўлласа, умри давомида Xудони сeвиш ва унга xизмат қилиш билан яшайди.
Бу эса ҳар қандай биродарларимизни қўвонтиради. Биз умид қиламизки, ҳар битта дарс амалда қўлланилади. Муқаддас Китобнинг Матто Хушхабар китобида 28:18 ҳамда 20 оятларида, буюк топшириқ ҳақида ёзилган. Бу жойда эса фақатгина одамларни «ўргатинглар» дeб эмас, балки «амал қилишни ўргатинглар» дeб айтади. Эгамиз Ўз иноятини бeргани каби, биз Унга бўйсунайлик ва сeвайлик.
Янги имонга кeлган кишида Xудонинг Каломини мунтазам ўқиш истагини уйғотиш ҳар бир устознинг биринчи мақсади бўлиши керак. Бундан ташқари доимо гуруҳингиздаги ҳар бир янги имонли учун ибодатда бўлинг. Албатта, бугунги эшиттиришимиз орқали сиз, азизларга, таклиф қилганларимизни амалга ошириш учун вақт талаб этилади. Сабр-тоқат эса келажакда ўз мевасини беради. Хайр, саломат бўлинг.