3:27

Нотўғри йўл

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио орқали дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчилар, замонамиз шундай шиддат билан илгарилаб бораяптики, кўп нарсаларни инсон ўрганишга ҳам улгурмай қоляпти. Техника сохасидами, медицина дейсизми, ҳаммаси олдинга қараб олға қадам ташламоқда.

Бунга албатта хурсанд бўлишдан бошқа чорамиз йўқ. Шу билан бирга айрим ачинарли ҳолатлар ҳам кун сайин ошиб бормоқда. Масалан касалликларнинг турлилари инсонлар ҳаётига хавф солмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги кунда бутун дунёни ларзага солаётган гиёҳвандликдир. Айрим пайтларда қулоғимизга шундай гаплар чалиниб қолади.

”Одамлар ҳамма нарсадан тўйишди, бундай ёвуз ишларни улар зерикканидан қилишмоқда деган гаплар” Азиз тингловчи, ҳамма нарса Худованднинг қўлида эканлигини сиз билан биз яхши биламиз. Худованд дунёни ва ундаги барча борлиқни яратган пайтида, Одамга яъни бутун инсонларга яхшилик бўлиб хизмат қилсин деган мақсадда берган эди. Афсуслар бўлсинки, инсонлар айрим нарсаларни Худованд айтганидек эмас, балки ўзлари учун мослаб олмоқдалар.

Бу эса Худовандга бўйсинмасликдир. Худовандга бўйсинмаслик эса албатта ўз жазосини олади. Келинг азизлар, ҳозирги ёшлар орасида кенг тарқалиб бораётган гиёҳвандликка бироз тўхталсак. Ҳар бир инсон нимадир қилишдан олдин албатта оқибати ҳақида ўйлаб кўрса мақсадга мувофиқ бўларди. Гиёҳванд моддаларни сотувчи кишининг мақсади албатта бойлик ортириш.

Уни сотиб олаётган кишининг ҳаёти уни заррача ҳам қизиқтирмайди. Кимнидир қийин аҳволга солиб, оиласидан ажратиб, инсонни ўзлигидан чиқариб бойлик ортиришдан кўрa бир умр кимгадир қул бўлган яхшироқ бўлса керак. Муқаддас китобнинг айтишича ҳар бир инсон ўз қилмишлари учун вақти келганида Худованд олдида жавоб беради. Уйлайманки, кимнидир ёмон йўлга бошлаган инсон ҳам, ўйламай нетмай, шу йўлга кирган инсон ҳам Худованд олдида қандай жавоб беришларини ҳозирдан ўйлаб кўрганлари яхшироқдир.

Бундай деб айтишимизга сабаб бор, ажаб эмас шундай инсонлар хатоларини ҳозирдан тушуниб ёмон йўлдан қайтсалар. Ҳар бир ёмон, ўйламай қилинган иш ортидан бошқа бир ёмонликни бошлаб келиши аниқ. Азиз дўстлар, агар орангизда шундай йўлга кирган инсонлар бўлса, бугунги эшиттиришимиз орқали сизларга мурожаат қилмоқчимиз. Ҳали ҳам кеч эмас. Инсонни юраги уриб нафас олар экан, Худованднинг олдига келиш учун кеч бўлмайди.

Худованд албатта инсоннинг барча гуноҳларини кечириб уни ҳаётини ҳам ўзгартира олади. Ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз, дунёда жуда куп инсонлар, айнан бизларнинг ибодатларимизга муҳтождирлар. Улар учун доимо ибодатда бўлайлик. Худованд уларни ҳаётларини ўзгартириши учун уларни ҳаётларини Худованднинг оёқлари остига олиб келайлик. Азизлар, агар сизларда айнан бугунги мавзу бўйича саволлар ёки таклифлар бўлса , бизнинг интернет манзилимизни яна бир бор сизларга эслатиб ўтмоқчиман.www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top